ИИВ автомобилларда жуда баланд овозда мусиқа қўйишни тақиқлашни таклиф этмоқда
18 сентябрь 2020, 13:15 1

ИИВ автомобилларда жуда баланд овозда мусиқа қўйишни тақиқлашни таклиф этмоқда

ИИВ аҳоли пунктларида автомобиллар аудиотизимларидан овозни баланд қилиб фойдаланишни тақиқлаш ҳамда автомобилларга ишлаб чиқарган корхона назарда тутмаган товуш чиқарувчи ва ёритувчи қурилмаларни ўрнатганлик учун жарима миқдорини оширишни таклиф қилмоқда.

Ҳафта якунида ҳаво салқинлашади
18 сентябрь 2020, 12:32

Ҳафта якунида ҳаво салқинлашади

Келгуси кунларда Волга минтақасидаги совуқ ҳавонинг Марказий Осиё томон йўналиши сабаб ҳавонинг бироз совиши кутилмоқда. Айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин.

Ўзбекистон илк маротаба Жаҳон банкининг инсон капитали индексида иштирок этди
18 сентябрь 2020, 12:27

Ўзбекистон илк маротаба Жаҳон банкининг инсон капитали индексида иштирок этди

Жаҳон банкининг 2020 йил учун эълон қилинган инсон капитали индексида илк бор Ўзбекистон ҳам қатнашиб, 62 фоизлик натижа билан МДҲ давлатлари орасида Беларусь (70 фоиз), Россия (68 фоиз) ва Қозоғистондан (63 фоиз) кейинги ўринни эгаллади.

Дунё бўйлаб коронавирус беморлари сони 30 миллион кишидан ошди
18 сентябрь 2020, 11:05

Дунё бўйлаб коронавирус беморлари сони 30 миллион кишидан ошди

Дунё мамлакатлари бўйлаб коронавирус инфекцияси рўйхатга олинган беморлар сони 30 миллион кишидан ошди. Энг кўп беморлар АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилияда қайд этилган.

ЖИДУ ва Вестминстер университетининг Тошкентдаги филиалига янги ректорлар тайинланди
18 сентябрь 2020, 10:55

ЖИДУ ва Вестминстер университетининг Тошкентдаги филиалига янги ректорлар тайинланди

Комилжон Каримов Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига, Бахром Миркасимов эса Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетига ректор этиб тайинланди.

Кун давомида 599 та коронавирус ҳолати аниқланди
18 сентябрь 2020, 00:04

Кун давомида 599 та коронавирус ҳолати аниқланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 17 сентябрь куни Ўзбекистонда 599 та янги коронавирус ҳолати қайд этилгани, вафот этган 6 кишидан бирининг ёш бола эканини маълум қилди.

Ҳисоб палатаси раиси ўринбосарлари тайинланди
17 сентябрь 2020, 23:23

Ҳисоб палатаси раиси ўринбосарлари тайинланди

Баҳодир Туробов Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари, бош прокурор ўринбосари бўлиб ишлаган Саидлазиз Саидкаримов эса раис ўринбосари этиб тайинланди.

Халқаро туризмни ташкил этишга нисбатан қўлланилган чекловлар бекор қилинди
17 сентябрь 2020, 21:51

Халқаро туризмни ташкил этишга нисбатан қўлланилган чекловлар бекор қилинди

Республика махсус комиссияси қарори билан ПЗР тест текшируви натижаси манфий бўлган туристлар 14 кунлик карантинга олинмайдиган бўлди.

Ўзбекистон 1 октябрдан чегараларини очади
17 сентябрь 2020, 21:41 1

Ўзбекистон 1 октябрдан чегараларини очади

1 октябрдан бошлаб Ўзбекистон карантин ва санитария-гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда ҳаво, темир йўл ва автомобил транспорти орқали мамлакатга кириш ва чиқишда чекловларни бекор қилмоқда.

Урганчда халқаро университет филиали ташкил этилди
17 сентябрь 2020, 20:54

Урганчда халқаро университет филиали ташкил этилди

Урганчда халқаро Binary (Малайзия) университети филиали ташкил этилди. Филиалда тадбиркорлик ва бошқарув, ижтимоий-иқтисодий ҳамда иқтисодиётнинг эҳтиёж юқори бўлган бошқа соҳалари бўйича малакали кадрлар тайёрланади.

Туркманистоннинг ECO-93 бензини илк бор Ўзбекистон биржасига қўйила бошланди
17 сентябрь 2020, 20:22

Туркманистоннинг ECO-93 бензини илк бор Ўзбекистон биржасига қўйила бошланди

Туркманистонда ишлаб чиқарилган ECO-93 импорт бензини илк бор Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси савдоларига қўйила бошланди. Бошланғич нархи 100 кг учун 600 минг сўмни ташкил этмоқда.

Жаҳон янгиликлари дайжести
17 сентябрь 2020, 19:57

Жаҳон янгиликлари дайжести

Жаҳон иқтисодиётининг тикланиш муддатлари, Билл Гейтснинг коронавирусга қарши вакцина ҳақидаги изоҳи, «Яндекс.Деньги»дан ребрендинг ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Авиақатновлар орқали Ўзбекистонга кириб келган фуқаролар карантинни ўз уйида ўташади
17 сентябрь 2020, 18:32

Авиақатновлар орқали Ўзбекистонга кириб келган фуқаролар карантинни ўз уйида ўташади

Пандемия даврида «қизил», «сариқ» ҳудуд мамлакатларидан кириб келган йўловчилар COVID-19 аниқланмагани ҳақидаги тест натижасини кўрсатиши ва 14 кунлик мажбурий уй карантинига жойлашиши шарт қилиб қўйилди. «Яшил» ҳудуд мамлакатларидан келган йўловчиларга нисбатан карантин тартиблари қўлланилмайди (касаллик аломатлари кузатилган йўловчилар бундан мустасно).

Жиззахда вафот этган ўқувчи қизнинг ўлим сабаби ҳақида маълумот берилди
17 сентябрь 2020, 16:47

Жиззахда вафот этган ўқувчи қизнинг ўлим сабаби ҳақида маълумот берилди

Жиззах вилоятида 9-синф ўқувчисининг дарс вақтида тўсатдан вафот этгани бўйича терговга қадар текширув бошланди. Дастлабки маълумотга кўра, қизнинг ўлимига ўткир нафас юрак-қон томир етишмовчилиги тез ва қисқа вақт ичида юзага келгани сабаб бўлган.

«Маълум бир миқдорда жарима тўлаш билан қутулиши етарли эмас» — сенатор артистлар ҳақида
17 сентябрь 2020, 16:10

«Маълум бир миқдорда жарима тўлаш билан қутулиши етарли эмас» — сенатор артистлар ҳақида

Сенатор Бахтиёр Сайфуллаев тўй ўтказишда карантин қоидаларини бузган артистлар фақатгина жарима билан қутулиб кетмасликлари керак, деб ҳисоблайди. Маданият вазирлигига сенатор сўрови юборилди.

Ўзбекистонда август ойида кўпроқ Cobalt автомобили ишлаб чиқарилди
17 сентябрь 2020, 15:51

Ўзбекистонда август ойида кўпроқ Cobalt автомобили ишлаб чиқарилди

Ўзбекистонда август ойида 7301 дона, йил давомида эса 52202 дона Cobalt автомобили ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 144,9 фоизлик ўсиш қайд этилди.

Қандай ҳолатларда фуқароларни тасвирга тушириш ва ундан фойдаланиш мумкин: қоида ва истиснолар
17 сентябрь 2020, 14:52

Қандай ҳолатларда фуқароларни тасвирга тушириш ва ундан фойдаланиш мумкин: қоида ва истиснолар

Янги таҳрирдаги Фуқаролик кодексига фуқаронинг ўз тасвирига бўлган ҳуқуқини ҳимоя қилишга қаратилган алоҳида модда киритилиши кутилмоқда. Унга кўра, ҳар қандай фуқаронинг фото ёки видео тасвиридан фойдаланиш учун унинг розилиги керак бўлади. Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти директори Аъзам Мадаминов фуқаро тасвиридан фойдаланишга розилик олиш талаб этилмайдиган истисно ҳолатлар бўйича изоҳ берди.

Хонанда ўз тўйида ниқоб тақмагани учун 1 млн сўм миқдорида жаримага тортилди
17 сентябрь 2020, 14:47

Хонанда ўз тўйида ниқоб тақмагани учун 1 млн сўм миқдорида жаримага тортилди

Tashkent City`да тўй қилган эстрада хонандаси Вохиджон Исоқов МЖТКнинг 54-моддасига биноан БҲМнинг 5 баравари миқдорида жаримага тортилди. Ушбу миқдор модданинг 1-қисми бўйича, яъни жамоат жойларида ниқобсиз бўлгани учун тайинланади. Пандемия бошланганидан бери Ўзбекистонда карантин қоидаларини бузгани учун 619 мингдан ортиқ фуқаро жавобгарликка тортилди.

«Биз Ўзбекистон учун таҳдид пайдо бўлишига йўл қўймаймиз» — «Толибон» идораси раҳбари
17 сентябрь 2020, 14:11

«Биз Ўзбекистон учун таҳдид пайдо бўлишига йўл қўймаймиз» — «Толибон» идораси раҳбари

«Келгусида Афғонистон томонидан Ўзбекистон ёки Марказий Осиёдаги бошқа мамлакатларга хавф, таҳдид пайдо бўлишига йўл қўймаймиз», — дея маълум қилди «Толибон» ҳаракатининг Дохадаги сиёсий идораси раҳбари Мулла Абдул Ғани Барадар. Афғонлараро музокараларнинг навбатдаги раундларидан бирини Самарқандда ўтказиш таклиф қилинди.

Тошкентдаги иккита кафеда деярли бир вақтда ёнғин содир бўлди
17 сентябрь 2020, 13:10

Тошкентдаги иккита кафеда деярли бир вақтда ёнғин содир бўлди

17 сентябрь куни эрталаб Тошкентнинг Миробод ва Чилонзор туманларидаги иккита кафеда деярли бир вақтда ёнғин чиқди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг