Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбековга иккита биринчи ўринбосар ва ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, Маданият вазирлигида Ўзбекистон Президенти aдминистрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари Одил Абдурахманов ҳамда маданият вазири Озодбек Назарбеков бошчилигида йиғилиш ўтказилди. Унда ташкилий масала кўрилиб, жамоага маданият вазирининг янги тайинланган ўринбосарлари таништирилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси президентининг 2023 йил 27 сентябрдаги қарорига мувофиқ Баҳодир Маджидович Аҳмедов маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У мазкур тайинловга қадар маданият вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

Баходир АхмедовБаходир Ахмедов

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2023 йил 30 октябрдаги қарорига асосан Авазхон Бахадирович Таджиханов маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Адлия вазирлиги «Конвенцион марказ мажмуаси дирекцияси» ДУК директори лавозимида фаолият юритган.

Авазхон Бахадирович Таджиханов. Фото: Маданият вазирлигиАвазхон Бахадирович Таджиханов. Фото: Маданият вазирлиги

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси президентининг 2023 йил 27 сентябрдаги қарорига мувофиқ Юсуфжон Камолдинович Усмонов маданият вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Мазкур тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг Иқтисодиёт, давлат инвестиция дастурлари ва жамоат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш харажатларини аудит қилиш шўбаси бош инспектори лавозимида фаолият юритган.

Юсуфжон Камолдинович УсмоновЮсуфжон Камолдинович Усмонов