8 ноябрдан 10 ноябргача Тошкентнинг айрим кўчаларида ҳаракатланиш чекланади, дея хабар бермоқда пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

Қайд этилишича, йўллар ёпилиши 8−9 ноябрь кунлари Ўзбекистонда ўтказилаётган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммитини юқори савияда ўтказиш билан боғлиқ.

Хусусан, қуйидаги кўчаларда ҳаракатланиш чекланади:

  • Ислом Каримов номидаги аэропорт майдонидан Бобур кўчаси бўйлаб Бобур — Шота Руставели чорраҳасигача;
  • Нукус — Бобур чорраҳасидан Нукус кўчаси бўйлаб Мовароуннаҳр кўчасигача;
  • Ойбек — Туркистон чорраҳасидан Ойбек, Афросиёб ва Олмазор кўчалари;
  • Ислом Каримов — Бунёдкор чорраҳасидан Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Амир Темур — Ислом Каримов чорраҳасигача;
  • Шароф Рашидов — Афросиёб чорраҳасидан Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб Кичик ҳалқа айланма йўлигача;
  • Навоий — Мустақиллик чорраҳасидан Навоий — Лабзак чорраҳасигача;
  • Фурқат — Бешёғоч чорраҳасидан Бешёғоч кўчаси бўйлаб Ислом Каримов — Бешёғоч чорраҳасигача;
  • Олмазор — Ислом Каримов чорраҳасидан Олмазор кўчаси бўйлаб Навоий кўчасигача.

йўл ёпилади
Харита: ЙҲХХ

Хабарга кўра, ҳаракатланиш чекланган кўчаларда тез-тиббий ёрдам, фавқулодда вазиятлар бўлинмалари транспорт воситаларига истисно тариқасида ҳаракатланиш учун рухсат берилади.

ЙҲҲХ йўлларда тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қилди.

Тошкент ИИББнинг қўшимча қилишича, 8 ва 9 ноябрь кунлари Тошкентга юк ташувчи транспорт воситаларининг кириши қисман чекланади.

Шу кунларда Тошкентдаги юк ташувчи транспорт воситаларининг шаҳар марказида ҳаракатланиши тўлиқ тўхтатилади, дейилади хабарда.

Харита: Тошкент шаҳар ИИББ

Бошқарма саммит доирасида белгиланадиган вақтинчалик чекловлар сабабли водийдан воҳага ҳамда воҳадан водийга ҳаракатланиш 4P-12 автомагистраль йўли орқали амалга оширилишини эслатиб ўтди.