2023 йил октябрь ойида Ўзбекистонда сўнгги беш йил ичида инфляция рекорд даражада паст, яъни 1,04 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда президент ҳузуридаги Статистика агентлиги ҳисоботида айтилади.

Бу камида охирги 7 йилдаги энг паст даражадир (2016 йил октябрь — 1,4 фоиз, 2017 йил — 1,2 фоиз, 2018 йил — 1,3 фоиз, 2019 йил — 1,54 фоиз, 2020 йил — 1,44 фоиз, 2021 йил — 1,31 фоиз, 2022 йилда 1,24 фоиз).

инфляция, статистика агентлиги

Агентлик маълумотларига кўра, ўтган ойда озиқ-овқат маҳсулотлари ўртача 1,3 фоизга (сентябрда — 1,8 фоиз), ноозиқ-овқат маҳсулотлари — 1 фоизга (1 фоиз), хизматлар эса 0,7 фоизга (0,6 фоизга) қимматлашган.

Йил бошидан (январь-октябрь) инфляция 6,23 фоизгача ўсди (камида беш йилдаги энг паст кўрсаткич), йиллик инфляция (ўтган йилнинг октябрь ойига келиб) секинлашди ва 8,98 фоизгача пасайди (сентябрда — 9,19 фоиз).

Йил давомида озиқ-овқат маҳсулотлари ўртача 10,9 фоизга (бу охирги беш йилдаги минимал кўрсаткич, ўтган йили 15,9 фоизни ташкил этган), ноозиқ-овқат маҳсулотлари 7,7 фоизга (шу вақтгача минимал кўрсаткич — 10,7 фоиз бўлган), хизматлар — 7,5 фоизга (7,5 фоизга) қимматлашди.

Алоҳида маҳсулотлар бўйича октябрь ойида тухум нархи кескин ўсишда давом этди — 10,5 фоизга (йиллик ҳисобда — 22,5 фоизга), сут — 1,1 фоизга (17,7 фоиз), мол гўшти — 1,1 фоизга (11,9 фоиз), қўй гўшти — 0,9 фоизга (11,6 фоиз) ошди.

Қозоғистонда экспорт тўхтатилгани ҳақидаги хабарлар ортидан сентябрь ойида 15,7 фоизга кескин қимматлашган ун октябрь ойида 1,6 фоизга арзонлашди.

Гуруч ва гуруч оқшоғи 0,5 фоизга арзонлашди (лекин йил давомида нарх 43,8 фоизга ошди), кунгабоқар ёғи 0,8 фоизга (-19,5 фоиз), шакар 0,2 фоизга (+3,1 фоиз) арзонлашди.

инфляция, статистика агентлиги

Сабзавот ва мевалар орасида ўтган ойда помидор — 77 фоиз, бақлажон — 42,8 фоиз, бодринг — 25,8 фоиз, булғор қалампири — 25,8 фоиз, банан — 12,1 фоиз, узум — 11,5 фоиз, олма — 7 фоизга қимматлашган.

Йиллик ҳисобда лимон нархи қарийб икки бараварга, анор 67,7 фоизга, карам 60,5 фоизга, узум 42,9 фоизга, сабзи 33,3 фоизга ошган.

Алкоголли ичимликлар нархи 1,1 фоизга (йил давомида 10,5 фоизга), тамаки маҳсулотлари 0,4 фоизга (+12,6 фоизга) ошди.

инфляция, статистика агентлиги

Октябрь ойида сув таъминоти ва тураржой биноларини сақлаш билан боғлиқ бошқа хизматлар нархлари 3,9 фоизга ошди. 1 октябрдан электр энергияси, газ ва бошқа ёқилғи турлари нархлари ошганига қарамай, бу расмий статистикада (0 фоиз) ўз аксини топмади.

Энергия нархларининг ўсиши фонида йўловчи транспорти хизматлари (2,7 фоиз) ва юкларни ташиш (2,6 фоиз) нархлари ошди. Шахсий автомобиллар 4,9 фоизга қимматлашди.

Октябрь ойида, аввалги ойларда бўлгани каби, бензин нархи ўсди — мамлакат бўйлаб ўртача 4,1 фоиз (сентябрда — 2,3 фоиз, августда — 4,2 фоиз, июлда — 2 фоиз). Пропан нархи 3,6 фоизга (сентябрда — 2,4 фоиз), метан — 12,6 фоизга (2,9 фоиз) ошди.\

Ўтган ойда барча ҳудудларда умумий овқатланиш хизматлари нархи ўртача 0,5 фоизга ошиб, 3,9 фоизни ташкил этди.

«Термометр бузилганга ўхшайди»

Иқтисодчи Миркомил Холбоевнинг айтишича, бир неча кун олдин йил сўнгига бориб йиллик инфляция Марказий банк таргет кўрсаткичининг юқори чегараси ёки ундан бироз юқори шаклланиши мумкинлигини тахмин қилди.

«Лекин расмий рақамлардан кўрмоқдамизки, жорий йилда инфляция устидан қандай қилиб „ғалабага“ эришишни яхши ўзлаштирибмиз. Яъни октябрь ойида нархлар даражасининг бу даражада секин ўсганлигининг эълон қилиниши хаёлимга ҳам келмаганди. Октябрь ойидаги рақамлардан хулоса қилиш қийин эмаски, йилнинг сўнгги икки ойида ҳам расмий инфляция ўтган йилги кўрсаткичлардан катта оғишга учрамайди ҳатто озроқ паст шаклланса ҳам энди ажабланмайман», — деди у.

Иқтисодчи йиллик инфляция йил охирида 8,7−9,2 фоиз оралиғида бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. «иқтисодиётимизнинг ҳароратини кўрсатадиган термометримиз аллақачон бузилиб бўлган, — дейди Холбоев.