Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Ўзбекистонда бензин тақчиллиги йўқлигини маълум қилди. Бу ҳақда у Самарқандда Верона Евроосиё иқтисодий форумида маълум қилди, деб ёзмоқда Spot.

Вазир биржада Аи-80 бензинини сотиб олиш лимити оширилганига муносабат билдирар экан, мамлакатда ёнилғи тақчиллиги кузатилмаётганини алоҳида таъкидлади.

«Чеклов нархларни манипуляция қилишнинг олдини олиш учун киритилди. Бу аҳолининг арзон бензинга эга бўлишини таъминлаш учун қилинган. Бу [импорт] ҳажмига боғлиқ эмас. Дефицит йўқ», — деди Энергетика вазирлиги раҳбари.

Мирзамаҳмудов, шунингдек, 21 сентябрдан Россия томонидан бензин ва дизель ёқилғиси экспортига киритилган чекловлар Ўзбекистонга етказиб беришга таъсир қилмагани, бу давлатлар ўртасида ҳукуматлараро келишув тузилгани билан изоҳланган. Йил бошида Ўзбекистонга бензин импортининг аксар қисми Россия ҳисобига тўғри келган.

Spot аввалроқ Аи-80 бензинини харид қилишдаги чекловлар улгуржи харидорлар сонининг қисқаришига олиб келгани, шу боис ёқилғи қуйиш шохобчалари вакиллари ва биржа брокерлари лимитни камайтиришни сўрагани ҳақида хабар берганди.

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси август ойида Аи-80 бензинини харид қилишнинг кунлик лимитини 5 тонна миқдорида белгилаганди. Бироқ 17 октябрда департамент «импорт нархларининг ички бозорга таъсирини юмшатиш» учун лимитни икки марта оширган.

Тармоқларда ёзишларича, Тошкентда Аи-95 сотиладиган ёнилғи қуйиш шохобчаларини топишдаги муаммолар туфайли аҳоли ёнилғи қуйиш учун Қозоғистонга бормоқда, у ерда бензин ва газ Ўзбекистонникидан 2 баравар арзонроқ.