Осиё футбол конфедерацияси 2027 йилги Осиё кубоги мусобақасига мезбонлик қилиш учун таклиф юборган беш аъзо ассоциация номини расман тасдиқлади.

Қитъа биринчилигини қабул қилиш учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳам давогарлик қилмоқда, дея хабар берди Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.

Ўзбекистондан ташқари Осиё кубоги баҳсларини қабул қилиш ҳуқуқи учун Ҳиндистон, Эрон, Қатар ва Саудия Арабистони ҳам ариза топширган.

Кейинги навбатда, ОФК ҳар бир талабгор аъзо ассоциация билан тендер жараёнига доир зарурий ҳужжатлар устида иш олиб боради.

XIX Осиё кубогининг расмий мезбони 2021 йилда эълон қилиниши режалаштирилган.