Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 1 июль куни Ўзбекистонда дипломатик миссиясини якунлаган Ҳиндистон элчиси Сантош Жа билан видеоконференция шаклида учрашув ўтказди.

ТИВ матбуот хизматининг хабар беришича, Вазир Сантош Жа га икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қўшган шахсий ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди.

Шунингдек, турли даражаларда бўлажак икки томонлама учрашувларни ўтказиш муддатлари бўйича таклифлар юзасидан фикр алмашилди.

Сантош Жа 2019 йил июль ойида Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган.