Бухоро вилоятида Cobalt автомобили юк машинасининг орқа қисмига бориб урилиши оқибатида уч киши вафот этган, дея хабар беради Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаментининг матбуот хизмати.

1 июль куни соат 07:00 да ҳайдовчи 21 ёшли Ҳ.С. бошқарувида бўлган Cobalt русумли автомашинада Бухоро вилоят Пешкў тумани ҳудудидан ўтувчи А-380 йўлида ўзи билан бир йўналишда, олдинда ҳаракатланиб бораётган 52 ёшли Ю.Ш., нинг бошқарувида бўлган «Mercedes-Benz 1841 LS» русумли юк автомашинасининг орқа қисмига урилиб, йўл транспорт ҳодисасини содир этган.

Натижада Cobalt ҳайдовчиси Ҳ.С. ва йўловчи сифатида кетаётган 22 ёшли С.Й. ҳамда 50 ёшли П.Н., лар ҳодиса жойида вафот этишган.

Ҳолат юзасидан Пешкў туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (йўл ҳаракати хавфсизлиги ёки транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.