Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан Сардор Раджабов ҳукумат ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди.

Тайинловга қадар, С. Раджабов Давлат тест марказининг Чет тилларни билиш ва эгаллаш даражасини баҳолаш бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритаётган эди.

Маълумот учун, Давлат тест маркази директорининг ўринбосари лавозими вакант эди.