2 июль куни соат 9:16 лар атрофида Учтепа тумани «Кўкча дарвоза» МФЙ ҳудудида жойлашган «Олмос жўжа» МЧЖга қарашли ошхонада ёнғин келиб чиққан, дея хабар берди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Ёнгин оқибатида ошхонанинг ички ва том қисмининг 30 кв м майдонига зарар етган. Воқеа жойига 4 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган.

«Қутқарувчиларнинг ўз вақтида амалга оширган саъй-ҳаракатлари натижасида ёнғин соат 9:36 лар атрофида тўлиқ бартараф этилган», — дейилади хабарда.