Telegram desktop бета-версиясида мультиаккаунт пайдо бўлди
2 июл 2020, 13:41

Telegram desktop бета-версиясида мультиаккаунт пайдо бўлди

Telegram мессенжерининг desktop бета-версиясида энди учтагача аккаунт қўшиш мумкин. Аввал бу функция фақат смартфонларда мавжуд эди.

ДТМ директорига янги ўринбосар тайинланди
2 июл 2020, 13:35

ДТМ директорига янги ўринбосар тайинланди

Ҳукумат қарори билан Сардор Раджабов Давлат тест маркази директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у марказнинг бошқарма бошлиғи сифатида ишлаб келаётган эди.

Қатор корхоналарга эксклюзив имтиёзлар бериш ҳуқуқини бекор қилиш таклиф этилди
2 июл 2020, 13:18

Қатор корхоналарга эксклюзив имтиёзлар бериш ҳуқуқини бекор қилиш таклиф этилди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси айрим корхоналардан, шу қаторда «Ўзметкомбинат» ва «Ўзавторсветмет"лардан эксклюзив ҳуқуқлари ва преференцияларидан маҳрум қилишни таклиф этди.

Тошкентда Кўкчадаги «Олмос жўжа» ошхонасида ёнғин чиқди
2 июл 2020, 12:52

Тошкентда Кўкчадаги «Олмос жўжа» ошхонасида ёнғин чиқди

2 июль куни Учтепа тумани «Кўкча дарвоза» МФЙ ҳудудида жойлашган «Олмос жўжа» МЧЖга қарашли ошхонада ёнғин келиб чиққан. Ёнғин қутқарувчилар томонидан бартараф этилган.

Ўзбекистон футбол бўйича Осиё кубогини қабул қилмоқчи
2 июл 2020, 12:31

Ўзбекистон футбол бўйича Осиё кубогини қабул қилмоқчи

Ўзбекистон 2027 йилги Осиё кубоги мусобақасига мезбонлик қилиш учун ОФКга таклиф юборди. Мусобақанинг расмий мезбони 2021 йилда эълон қилинади.

Ҳиндистон элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунлади
2 июл 2020, 11:53

Ҳиндистон элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунлади

Ҳиндистон элчиси Сантош Жа Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлади.

Коронавирус беморлари сони 8900 нафардан ошди
2 июл 2020, 10:03

Коронавирус беморлари сони 8900 нафардан ошди

Коронавирус беморлари сони 123 нафарга ортиб, жами 8904 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларининг 101 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, қолганлари Тошкент шаҳрида, Наманган ва Тошкент вилоятларида қайд этилди. Шундан 9 нафари аҳоли орасида аниқланди.

1 июль куни Ўзбекистонда 278 та коронавирус ҳолати аниқланди
2 июл 2020, 00:09

1 июль куни Ўзбекистонда 278 та коронавирус ҳолати аниқланди

1 июль куни Ўзбекистонда 278 та коронавирус ҳолати қайд этилди. Шундан 50 таси халқ орасида, 10 таси халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланди.

Қашқадарёда коронавирус бемори вафот этди
1 июл 2020, 23:56

Қашқадарёда коронавирус бемори вафот этди

Қашқадарёда коронавирус инфекциясини юқтириб олган 64 ёшли эркак ҳаётдан кўз юмди. Ўзбекистонда COVID-19 асоратларидан оламдан ўтганлар сони 27 нафарга етди.

Тошкент ҳокимлиги Капитал қурилиш бошқармаси раҳбари ўринбосари қўлга олинди
1 июл 2020, 23:53

Тошкент ҳокимлиги Капитал қурилиш бошқармаси раҳбари ўринбосари қўлга олинди

50 минг доллар миқдорида пора олиш тўғрисидаги иш бўйича Тошкент ҳокимлигининг Капитал қурилиш бошқармаси ўринбосари ҳам қўлга олинди. Аввалроқ Чилонзор туман ҳокимлиги бўлим бошлиғининг ушлангани хабар қилинган эди.

1-синфга қабул 6 июлдан бошланади
1 июл 2020, 23:40 1

1-синфга қабул 6 июлдан бошланади

6 июлдан 2020−2021 ўқув йили учун умумтаълим мактабларига 1-синф ўқувчиларининг қабул жараёни бошланади. Пандемия муносабати билан қабул жараёнида бир қанча ўзгаришлар бор.

Ҳиндистонда COVID-19дан ўлганларнинг жасадлари чуқурга улоқтирилган видео тарқалди
1 июл 2020, 23:29

Ҳиндистонда COVID-19дан ўлганларнинг жасадлари чуқурга улоқтирилган видео тарқалди

Ҳиндистоннинг жанубидаги Карнатака штатида COVID-19 қурбони бўлганларнинг жасадлари чуқурга улоқтирилгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Расмийлар узр сўради.

Ўзбекистон тарихида биринчи марта электрон қонун ҳужжати қабул қилинди
1 июл 2020, 22:14

Ўзбекистон тарихида биринчи марта электрон қонун ҳужжати қабул қилинди

Ўзбекистонда биринчи марта электрон қонун ҳужжати қабул қилинди. Мазкур ҳужжат соғлиқни сақлаш вазири томонидан тасдиқланган бўлиб, унга асосан тиббиёт ходимлари томонидан беморларга рецепт ёзишда дори воситаларининг савдо номини эмас, балки унинг таркибидаги таъсир қилувчи моддаларни ёзиш талаб этилади.

ИИВ ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоёзув юзасидан ахборот берди
1 июл 2020, 21:47

ИИВ ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоёзув юзасидан ахборот берди

Ички ишлар вазирлиги ижтимоий тармоқларда яна бир фуқаронинг қийноқлардан вафот этгани ҳақидаги видеоёзув бўйича ахборот берди. Қайд этилишича, марҳум ОИТС, ўпка сили ва бошқа касалликлар асоратидан вафот этган.

Президент администрацияси ва МТРКда бир қатор тайинловлар амалга оширилди
1 июл 2020, 21:35

Президент администрацияси ва МТРКда бир қатор тайинловлар амалга оширилди

Фарҳод Маҳмудов Миллий телерадиокомпания раисининг биринчи ўринбосари, Хайрулла Нуритдинов эса «Ўзбекистон 24» телеканали директори этиб тайинланди. Президент администрациясида ҳам бир қатор тайинловлар амалга оширилди.

Ўқитувчилар энди биттагина журнал тўлдириш билан чекланишади
1 июл 2020, 18:25

Ўқитувчилар энди биттагина журнал тўлдириш билан чекланишади

Ўқитувчилар учун «қоғозбозлик» юки кескин қисқартирилди. Энди улар фақат синф журналини, жумладан, электрон равишда Kundalik тизими орқали, тўлдириб борадилар. Бундан ташқари, ўқитувчиларнинг анъанавий ўқув дастурлари «Ўқитувчи китоби»га алмаштирилади.

Қашқадарёда ёш аёл осилган ҳолда топилган. Онаси куёвини айбламоқда
1 июл 2020, 17:58

Қашқадарёда ёш аёл осилган ҳолда топилган. Онаси куёвини айбламоқда

Қашқадарё вилоятининг Косон туманида 18 ёшли Моҳинур Жўраева осилган ҳолатда топилди. Унинг онаси куёвини айбламоқда, деб ёзди Daryo.uz. «Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Хушнудбек Худойбердиев ЎзА бош директорининг ўринбосари этиб тайинланди
1 июл 2020, 17:48

Хушнудбек Худойбердиев ЎзА бош директорининг ўринбосари этиб тайинланди

Ўзбекистондаги таниқли блогер ва Масс-медиа фонди директори Хушнудбек Худойбердиев Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги бош директорининг ўринбосари этиб тайинланди. Таъкидлашича, Х.Худойбердиев Масс-медиа фондининг директори лавозимини тарк этади.

Яна 44 нафар кишида коронавурус аниқланди (жами — 8671)
1 июл 2020, 17:28

Яна 44 нафар кишида коронавурус аниқланди (жами — 8671)

Коронавирус ҳолатлари 44 тага кўпайиб, жами 6535 нафарга етди. Янги ҳолатларнинг 9 нафари аҳоли орасида қайд этилди. Кун давомида мамлакатда 168 та янги COVID-19 ҳолати тасдиқланди.

Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонасига янги раҳбар тайинланди
1 июл 2020, 16:20

Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонасига янги раҳбар тайинланди

Италиялик Марко Мантованелли Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонасига раҳбар этиб тайинланди. У иқтисодий ривожланиш бўйича Лотин Америкаси, Африка ва Европада 20 йилдан ортиқ тажрибага эга.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг