Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев коронавирусдан тузалди. Бу ҳақда Назарбоевнинг матбуот котиби Айдос Укибай ўзининг шахсий твиттерида маълум қилди, дея хабар берди Tengrinews.kz.

Хабарга кўра, Назарбоевнинг коронавирусга топширган сўнгги тести манфий натижани кўрсатган.

«Шифокорларнинг тавсияларига кўра, Нурсултон Назарбоев ўз-ўзини изоляция қилиш режимини сақлаб туришни давом эттиради, масофадан туриб ишлайди ва тоза ҳавода юришга вақт ажратади», деб ёзди Укибай.

Эслатиб ўтамиз, 18 июнь куни Нурсултон Назарбоевда коронавирус аниқлангани эълон қилинган эди.