Монополияга қарши курашиш қўмитаси айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига тақдим этди. Хусусан, «Истеъмол кредити тўғрисида» ги қонуннинг 15-моддасига киритилган ўзгартиришлар кўзда тутилган.

Агар ҳозир истеъмол кредитлари фақат Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган товарлар (хизматлар) учун берилса, ҳужжатнинг янги таҳририда чет эл маҳсулотларини харид қилишда ҳам истеъмол кредитларини бериш таклиф этилмоқда.

Бундан ташқари, қўмита банкларга истеъмол кредитларини нақд ва хорижий валютада бериш таклифини берди. Ҳозирда кредитларни нақд пул шаклида бериш тақиқланган.

Шунингдек, истеъмолчиларга ишлаб чиқарувчи ёки товарларни (хизматларни) тақдим қилувчи ташкилотга кредит олинганлиги тўғрисида электрон шаклда (ҳозирда фақат ёзма равишда) хабар бериш имконияти берилиши режалаштирилган.

Ҳужжатни муҳокама қилиш 16 июлгача давом этади.