Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан Сардор Абдуллаев пойтахт ҳокимининг ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди, дея хабар берди пойтахт ҳокимлигининг матбуот хизмати.

Тайинловга қадар, С. Абдуллаев Вазирлар Маҳкамаси Телекоммуникациялар, IТ-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибиятининг мудири вазифасида ишлаб келаётган эди.

Маълумот учун, Сардор Абдуллаев 1983 йил Тошкент вилоятида туғилган. У 2001−2007 йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг бакалавриат ва магистратура босқичларини тамомлаган.