Иккинчи чорак якунларига кўра, Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 15 фоизгача кўтарилди дея баҳоланмоқда. Бу эса 2,3 миллион ишсиз демакдир. Бу ҳақда «Газета.uz»га ҳукуматдаги манба хабар берди.

2020 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда ишсизлик 9,4 фоизни ташкил этиб, яъни бу 1,399 миллион кишига тенг деб баҳоланган эди.

Ҳозирда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ХМТ ҳамкорлигида коронавируснинг меҳнат бозорига таъсирини ўрганиш мақсадида тадқиқотлар олиб бормоқда.

«Ҳозирнинг ўзида сўров натижаларига кўра, инқироз иқтисодиётнинг бир қатор муҳим соҳалари (хизмат кўрсатиш, қурилиш ва ҳк) ишчиларининг бандлигига жуда катта салбий таъсир кўрсатди, айниқса кичик бизнес билан банд бўлган ёшлар ва аёллар ҳимоясиз эди», — дея жавоб берди Меҳнат вазирлиги «Газета.uz» нинг ишсизлик даражаси бўйича берган саволига.

«Биз ҳозирда бир қатор ҳудудларда уй хўжаликларида бандлик ва ишсизлик муаммолари бўйича навбатдаги сўровларни ўтказмоқдамиз ва яқин кунларда натижалар эълон қилинади», — подчеркнули в Минтруда.

Аввалроқ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов коронавирус пандемияси пайтида Ўзбекистонда ишсизлик даражаси қарийб 2 миллион кишига етганини маълум қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, ХМТ йилнинг иккинчи чорагида иш вақти ҳажми 14 фоизга камайиб, 400 млн иш жойининг йўқолишига олиб келгани ҳақида хабар берган эди.