Совуқ ҳавода экинларни асраб қолиш учун нима қилиш керак?
23 феврал 2021, 17:46 1

Совуқ ҳавода экинларни асраб қолиш учун нима қилиш керак?

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги кескин об-ҳаво шароитида қишлоқ хўжалиги экинлари, мева, сабзавот ва дарахтларни сақлаб қолиш учун амалга ошириш керак бўлган тавсияларни маълум қилди.

Уйчи туманига янги ҳоким тайинланди
23 феврал 2021, 17:40

Уйчи туманига янги ҳоким тайинланди

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Муҳаммадзокир Маматхонов Уйчи тумани ҳокими этиб тайинланди.

Қонунчилик палатаси спикерига янги ўринбосар лавозими таъсис этилди
23 феврал 2021, 17:00 1

Қонунчилик палатаси спикерига янги ўринбосар лавозими таъсис этилди

Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида спикерга рақамли ривожланиш ва ахборот сиёсати масалалари бўйича янги ўринбосар лавозими таъсис этилди. Депутатлар мазкур лавозимга Одилжон Тожиевни сайлашди. У парламент имиджи масалаларига масъул бўлади.

Тез ёрдам машинасининг битта чақириғига 150 минг сўм кетади — соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари
23 феврал 2021, 16:36

Тез ёрдам машинасининг битта чақириғига 150 минг сўм кетади — соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари

Ўзбекистонда тез ёрдам машинасининг бир хонадонга бориб келиши учун 150 минг сўм миқдорида маблағ талаб этилади. Мурожаатларнинг 40 фоизи сурункали касалликлари бор беморлар томонидан амалга оширилиши, чақириқлар қанчалик нотўғри эканлигидан далолат беради, дея таъкидлади соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари.

Долларнинг расмий курси арзонлади
23 феврал 2021, 16:23

Долларнинг расмий курси арзонлади

Долларнинг расмий курси 7 сўмга арзонлади ва жами 10 542 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса бироз қимматлади.

Хитой-ўзбек вакцинаси парламентга тақдим этилди
23 феврал 2021, 16:01

Хитой-ўзбек вакцинаси парламентга тақдим этилди

Хитойнинг Zhifei Longcom компанияси томонидан яратилган ва Ўзбекистонга ҳаммуаллифлик ҳуқуқи берилган вакцина Олий Мажлисга тақдим этилди. Маълум қилинишича, ушбу вакцинанинг хавфсизлик даражаси 99% ни, иммуногенлик эса 97% ни ташкил этади.

«Лотин алифбосига ўтишга сиёсий мотивлар сабаб бўлган» — адлия вазири маслаҳатчиси
23 феврал 2021, 15:21

«Лотин алифбосига ўтишга сиёсий мотивлар сабаб бўлган» — адлия вазири маслаҳатчиси

Адлия вазирининг давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси, блогер Шаҳноза Соатова ўзбек тили ёзувининг лотин алифбосига ўтиш сиёсий мотивлар сабабли рўй берганини айтди. «Буни ҳеч ким рад эта олмайди. Бугун ҳам ўша мотивлар турибди», — деди у. Бундан ташқари, у лотин алифбосидаги 4 та ҳарфнинг ўзгариши техник муаммони ҳал қилишини ва саводга таъсир қилмаслигини таъкидлади.

Тошкентда вакциналарни ташиш учун мўлжалланган бир нечта Miniven-Labo автомобиллари тўқнашди
23 феврал 2021, 15:05

Тошкентда вакциналарни ташиш учун мўлжалланган бир нечта Miniven-Labo автомобиллари тўқнашди

Тошкент шаҳрида ЮНИСЕФ томонидан вакциналарни ташиш учун ажратилган машиналар ЙТҲга учради. 2 та машинага техник шикаст етган ва уларда вакцина бўлмагани маълум қилинди.

АҚШда коронавирусдан вафот этган 500 минг фуқаро хотирасига бағишлаб беш кунлик мотам эълон қилинди
23 феврал 2021, 13:01

АҚШда коронавирусдан вафот этган 500 минг фуқаро хотирасига бағишлаб беш кунлик мотам эълон қилинди

Жо Байден АҚШда COVID-19 асоратларидан вафот этган 500 минг фуқаро хотирлаш муносабати билан беш кунлик мотам эълон қилди. У америкаликларни масофа сақлашга, ниқоб тақишга, шунингдек, вакцина билан эмланишга чақирди.

Эмланишдан бош торганларга ҳеч қандай чора кўрилмайди — бош вазир ўринбосари
23 феврал 2021, 12:57

Эмланишдан бош торганларга ҳеч қандай чора кўрилмайди — бош вазир ўринбосари

Коронавирусга қарши биринчи навбатда эмланадиганлар рўйхатида бўлган шахслар вакцинация жараёнидан воз кечса, уларга нисбатан ҳеч қандай чора кўрилмайди. «Фақатгина эмлашнинг афзаллиги тушунтирилади. Лекин эмланиш ниятида бўлмаган одамга иш фаолиятида ҳеч қандай таъсир чоралари кўрилмайди», — деди бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев.

Миллий гвардия қўриқлаш хизмати қайта ташкил қилинади
23 феврал 2021, 11:59 1

Миллий гвардия қўриқлаш хизмати қайта ташкил қилинади

Президент қарорига кўра, Миллий гвардия қўриқлаш хизмати Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси этиб қайта ташкил этилди. Бошқарма мустақил таркибий бўлинма ҳисобланиб, ўз ваколатлари доирасида қўриқлаш хизматлари учун тушадиган маблағлар ҳисобига, ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш тамойили асосида амалга оширади.

Коронавирусга қарши биринчи навбатда эмланадиган шахслар рўйхати қайта кўриб чиқилади
23 феврал 2021, 11:34

Коронавирусга қарши биринчи навбатда эмланадиган шахслар рўйхати қайта кўриб чиқилади

Ўзбекистонда коронавирусга қарши биринчи навбатда эмланадиган фуқаролар рўйхати қайта кўриб чиқилади. Бунга болгерлар, ОАВ, транспорт ходимлари, меҳнат мигрантлари ва хорижда таҳсил олаётган талабалар ҳам ушбу рўйхатга киритилганидан сўнг, ижтимоий тармоқлардаги муҳокамалар сабаб бўлди.

Spotify Ўзбекистонга кириб келаётганини маълум қилди
23 феврал 2021, 10:49

Spotify Ўзбекистонга кириб келаётганини маълум қилди

Spotify мусиқий стриминг хизмати 85 та янги мамлакатга, шу жумладан Ўзбекистонга кириб келишни режалаштираётганини маълум қилди.

Тошкент вилоятида ноқонуний қурилаётган объектлар аниқланди
23 феврал 2021, 10:32 1

Тошкент вилоятида ноқонуний қурилаётган объектлар аниқланди

Қурилиш вазирлиги Тошкент вилоятида турар-жой бинолари, савдо мажмуаси ва божхона терминалини ноқонуний қураётган компаниялар тўғрисида хабар берди. Барча ишлар бўйича материаллар судга юборилганига ва ишлаб чиқувчилар маъмурий жавобгарликка тортилганига қарамай, қурилиш-монтаж ишлари давом этмоқда.

Ноқонуний бойиш учун жиноий жавобгарлик белгиланади
23 феврал 2021, 10:25 1

Ноқонуний бойиш учун жиноий жавобгарлик белгиланади

Жиноят кодексининг янги таҳририда коррупциявий жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилади. Жумладан, давлат хизматчиларининг ноқонуний бойиши тўғрисида модда ва номоддий фойда тўғрисида норма пайдо бўлади.

Рулда ухлаб қолган ҳайдовчи ЙТҲ содир этди. 2 нафар фуқаро ҳалок бўлди
23 феврал 2021, 10:17

Рулда ухлаб қолган ҳайдовчи ЙТҲ содир этди. 2 нафар фуқаро ҳалок бўлди

Фарғона вилоятида «MAN Trailer» автомашинаси ҳайдовчиси ухлаб қолиб, бир йўналишда ҳаракатланаётган «Nexia-2» билан тўқнашади. ЙТҲ оқибатида 2 нафар йўловчи воқеа жойида вафот этди. Яна бири тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

ДСҚ қарийб 500 млрд сўмлик «сохта» операцияларни аниқлади
22 феврал 2021, 23:38

ДСҚ қарийб 500 млрд сўмлик «сохта» операцияларни аниқлади

«Нақдлаштирувчи фирмалар» билан вазиятни ўрганиш доирасида солиқ органлари мамлакат бўйлаб 2534 та корхонада камерал текширувларини ўтказди. Натижада 2238 та корхонада 498,9 млрд сўм миқдоридаги «сохта» операциялар аниқланди.

Ўзбекистон 2022 йилги U-23 Осиё кубоги мезбонлигини қўлга киритди
22 феврал 2021, 21:40

Ўзбекистон 2022 йилги U-23 Осиё кубоги мезбонлигини қўлга киритди

2022 йилда Ўзбекистонда U-23 Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Аввал бу мусобақани Хитой ўтказиши керак эди, аммо турли муаммоларга кўра бундан воз кечди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
22 феврал 2021, 21:27

Жаҳон янгиликлари дайжести

Япония бош вазирининг ўғли расмийлар билан овқатлангани учун кечирим сўрагани, Boeing’нинг авиакомпанияларга 777 лайнерида парвозларни тўхтатиб қўйишни маслаҳат бергани, AҚШда коронавирусдан вафот этганлар сони 500 мингдан ошгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Uzbekistan Airways ва Uzbekistan Airports`га янги раҳбарлар тайинланди
22 феврал 2021, 19:22

Uzbekistan Airways ва Uzbekistan Airports`га янги раҳбарлар тайинланди

Uzbekistan Airways компаниясига транспорт вазири Илҳом Маҳкамов раҳбарлик қилади. Uzbekistan Airports компанияси бошқарув раислигига эса Раъно Жўраева тайинланди. У бунга қадар турли йилларда S7 Space ҳамда «Роскосмос»нинг Ер усти космик инфратузилмаси объектларини эксплуатация қилиш марказини бошқарган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг