Халқ депутатлари Уйчи туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Муҳаммадзокир Маматхонов Уйчи тумани ҳокими этиб тайинланди, дея хабар берди Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Муҳаммадзокир Маматхонов 2006 йилда Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институти, 2012 йилда Президент академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган.

2016−2017 йилларда Янгиқўрғон тумани ҳокими бўлган. 2018 йилдан 2020 йилга қадар Наманган вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган.

У 2020 йил 16 июлдан бери Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, Уйчи туманида 4 сектор раҳбари, шу жумладан туман ҳокими Мухаммадаюбхўжа Апақов лавозимидан озод қилинган эди.