Олий Мажлис қонунчилик палатаси йиғилишида биринчи навбатда ва ихтиёрийлик асосида эмланадиган шахслар, вакцинация жараёнидан ўтишни истамаса уларга нисбатан чора кўрилиши мумкинми деган саволга бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев муносабат билдирди:

«Ихтиёрий эмланишдан бош тортадиган бўлса, уларга ҳеч қандай чора кўрилмайди. Эмланиш ихтиёрий бўлгандан кейин, ундан воз кечилса, фақатгина эмлашнинг афзаллиги тушунтирилади. Лекин эмланиш ниятида бўлмаган одамга иш фаолиятида, меҳнат фаолиятида ҳеч қандай таъсир чоралари кўрилмайди», — деди у.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб коронавирусга қарши вакцина аҳолининг хавф остидаги қатламига берилиши ҳақида хабар берган эдик. Ушбу рўйхатга нуронийлар, тиббиёт ходимлари, сурункали касалликлари бор фуқаролар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш орган ходимлари, МТМ ва мактаблар ўқитувчилари кирган.