21 февраль куни соат 06:40 ларда фуқаро С.А. Фарғона вилояти Янгибўстон маҳалласи ҳудудида «MAN Trailer» автомашинасини бошқариб кетаётганида ухлаб қолади. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Автомашина чап томонга бурилиши оқибатида ўзи билан бир йўналишда орқа томонида ҳаракатланиб келаётган, У.И. бошқарувидаги «Nexia-2» автомашинасининг йўлига кўндаланг туриб, тўқнашиб кетади.

ЙТҲ оқибатида «Nexia-2» автомашинасидаги йўловчилар Қ.М. ва вояга етмаган К.А. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этди.

«Nexia-2» автомашинаси йўловчиси Т.М. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан ЖКнинг 266 моддаси 3 қисми «а» банди (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одамлар ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.