26 майдан бошлаб Туркия сайёҳлардан мамлакатга киришда ПЗР тестларни талаб қилмайди, дея хабар берди «Интерфакс».

Хабарга кўра, бу маълумот Россия авиакомпанияларига Туркия фуқаро авиацияси маъмуриятидан келган. Аввалроқ, 1 апрелдан бошлаб сайёҳларга Туркияга кириш учун тестлар керак бўлмаслиги ҳақида хабар берилган эди.

Ҳозирда ПЗР тестлар саёҳат қилишдан олдин камида 72 соат олдин бажарилган бўлиши керак. 6 ёшгача бўлган болалар ушбу талабдан озод қилинган.

Эслатиб ўтамиз, вируснинг Буюк Британияда аниқланган штамми тарқалиши сабабли Туркия 30 декабрдан бошлаб ПЗР-тестларни талаб қила бошлаган эди.