1 март куни Париж суди Франциянинг собиқ президенти Николья Саркози иши бўйича ҳукм ўқиди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Хабарга кўра, у коррупция ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилганликда айбланмоқда.

Саркози ҳукм қилинган муддатдан икки йилини шартли, бир йилини эса қамоқда ўтказади.

У қамоқ муддати эълон қилинган илк Франция президенти бўлди.

Маълумот учун, Саркози 2007−2012 йилларда Франция президенти бўлган. Коррупция айбловларидан ташқари, у давлат маблағларини ўғирлаш ва ноқонуний равишда олинган маблағларни ўзлаштиришда гумон қилинмоқда.

Аввалроқ Николя Саркози иши бўйича суд жараёни бошлангани ва судланувчилар орасида Саркозининг адвокати Тьерри Эрцог ва Кассация судининг собиқ ходими Жилберт Aзибер ҳам бор эканлиги ҳақида хабар берган эдик.