Футзал бўйича ОКМК жамоасининг 26 ёшли ўйинчиси Тимур Бердиев автоҳалокатга учраб вафот этди, дея хабар бермоқда Daryo нашри.

Ҳодиса футзалчи 27 февраль, шанба куни Андижондан Тошкентга Matiz автомашинасида йўловчи сифатида қайтаётганида содир бўлган. Қамчиқ довонида Matiz, Nexia ва Ticо автомобилларининг тўқнашуви оқибатида Тимур Бердиев вафот этган.

Tico’да бўлган бир нафар йўловчи эса тан жароҳати олган. Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари ҳақида ҳозирча қўшимча маълумотлар йўқ.

Профессионал футбол лигаси матбуот хизмати хабарига кўра, Бердиев 2021 йил қишки трансферлар ойнасида Бишкекнинг «Фарватер» жамоасига ўтиши режалаштирилган эди.