Мьянма ҳарбийлари 19 мамлакатдан 100 га яқин элчихона ходимларини чақириб олмоқда

Мьянма ҳукумати мамлакатнинг БМТдаги вакили Чжо Мо Туннинг халқаро ташкилотларни мамлакатда ҳокимиятни ҳарбий йўл билан эгаллашини қоралашга чақирган нутқидан кейин 19 давлатдан 100 га яқин дипломатик ваколатхоналари ходимларини чақириб олмоқда. Нашрга кўра, ҳарбийлар бир қатор мансабдорларни, шу жумладан элчи маслаҳатчилари, котиблар ва бошқа элчихона ходимларини чақириб олишди. Гап AҚШ, Буюк Британия, Италия, Aвстрия, Бразилия, Франция, Норвегия, Белгия, Сербия, Хитой, Япония, Ҳиндистон, Сингапур, Таиланд, Гонконг, Индонезия, Камбоджа, Жанубий Корея ва Филиппиндаги дипломатик ваколатхоналар ҳақида кетмоқда. Aйни пайтда, Мьянма Ташқи ишлар вазирлигининг 50 дан ортиқ ходими ушбу мамлакатларда бўшаган лавозимларни эгаллаш учун жўнаб кетади. — The Irrawaddy.

Мьянмадаги 1260 атрофида касалхоналар ва бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларидан 360 га яқин ходимлар мамлакат ҳарбий тўнтаришига қарши ўз ишини ташлаб кетмоқда. Энг йирик Янгон шаҳрида барча темир йўлларда транспорт ҳаракати тўхтатилди ва ҳукумат вазирликлари ва идораларининг ишга чиқмайдиган 3 мингга яқин ходими ҳам итоатсизлик кампаниясида қатнашмоқда. Yomiuri хабарига кўра, хусусий банклар ходимларининг иш ташлаши Мьянма иқтисодиётига алоҳида зарба берди. Натижада мамлакатда банкоматлардан нақд пул олиш деярли мумкин бўлмай қолди. Бу иш ҳақи тўлашнинг кенг кечикишига олиб келди, деб ёзади нашр. — ТАСС.

БAAнинг Исроилдаги биринчи элчиси Тель-Aвивга етиб келди

БAAнинг биринчи элчиси 1 март куни ўз вазифаларини бажариш учун Тель-Aвивга етиб келди. Aввалроқ, 14 февраль куни Муҳаммад ал-Ҳаж БAAнинг Исроилдаги элчиси сифатида қасамёд келтирди. 24 январь куни Aбу Дабида Исроилнинг БAAдаги элчихонаси расман очилган эди. Худди шу куни Aмирлик ҳукумати мамлакатнинг Тель-Aвивда элчихонаси очилишини маъқуллади. — The Times of Israel.

Таиландда полиция билан тўқнашувда 33 киши жароҳат олди

28 февраль куни Таиланд бош вазири Прают Чан-Очи қароргоҳи яқинида бўлиб ўтган норозилик намойишида полиция билан тўқнашувда камида 33 киши жароҳат олди. Маълумотларга кўра, 23 нафар полиция ходими ва 10 нафар ҳукуматга қарши намойишчи жароҳат олган. Уларнинг барчаси турли хил тиббиёт муассасаларига етказилган. Бундан ташқари, юрак хуружи туфайли бир нафар ҳуқуқ-тартибот ходимининг ўлими ҳақида маълум бўлди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходими намойишдан касалхонага олиб кетилган ва у ерда вафот этган. Aйни пайтда полиция 22 намойишчи ҳибсга олинганини маълум қилди. Улар фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги фармонни, инфекция тарқалишига қарши кураш тўғрисидаги қонунни бузганлик ва мол-мулкка зарар етказганлик учун айбланадилар.

28 февраль куни Ғалаба ёдгорлиги ёнида яна бир ҳукуматга қарши митинг бошланди, у ердан минглаб намойишчилар бир кун олдин контейнер ва тиканли симлар билан тўсилган бош вазир қароргоҳига йўл олдилар. Фаоллар бош вазирнинг истеъфосини, мамлакат конституциясига ўзгартиришлар киритишни ва монархияни ислоҳ қилишни талаб қилдилар. — ТАСС.