Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Иргашев Amerika Ovozi`га берган интервьюсида Ўзбекистоннинг «Толибон» гуруҳи билан ўзаро муносабатларда қўйган шартлари ҳақида айтиб ўтди.

«Албатта, қандайдир бир чизиқ бор. Бу чизиқ биринчи навбатда «Толибон»нинг қўшни мамлакатларга таҳдид қилмаслиги, «Толибон» Афғонистон ҳудудида халқаро террористик ташкилотларга ўрин жой бермаслиги ва уларга ёрдам бермаслиги — булар асосий», — дейди Исматилла Иргашев.

Шунингдек, Иргашев расмий Тошкентнинг шу нарсани хоҳлашини алоҳида таъкидлаб ўтди.