Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманида 3 киши девор босиб қолиши оқибатида ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси матбуот хизмати.

Хабарга кўра, 28 февраль куни соат 12:30 да туманнинг «Маданият» маҳалласида яшовчи фуқаро А.А.нинг эски уйи Б.Қ., С.Л. ва Ж.Т.лар томонидан бузилаётган бўлган. Шу пайтда девор қулаб тушиб, уч нафар шахс ҳам девор остида қолиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.

Воқеа юзасидан туман ИИБ ТБ Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми «а» банди (меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш одам ўлишига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов ишлари Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан назоратга олинган.