Tashkent city бизнес маркази ҳудудида қурилаётган «Nest One» биносида cодир бўлган ёнғин бўйича ФВВ расмий муносабатбилдирди.

Унга кўра, 10 март куни соат 10:02 да Олмазор кўчаси 1/А-уйда жойлашган «Nest One» турар жой комплексидаги битмаган бинонинг ертўласида ёнғин юзага келган.

Хабар берилишича, у ердаги 2 кв.м майдонда пенопласт ёнган.

Ёнғин Тошкент шаҳар ФБВ ёнғин қутқарув гуруҳлари томонидан бартараф этилган.

Ҳодисадан жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда, дейилади хабарда.