Россия ҳукуматидан кўчма диагностика ва даволаш клиникасини Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига топшириш маросими 10 март куни Тошкентда бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири.

КамАЗ юк машинаси платформасида ўрнатиладиган мажмуа бирламчи тиббий-профилактика, акушерлик, гинекологик, кардиологик ва урологик ёрдам кўрсатишга, шунингдек, ўта хавфли инфекцияларни (ОИВ, COVID-19 ва б.) текшириш ва аниқлаш бўйича хизматларни кўрсатишга мўлжалланган.

Кўчма диагностика мажмуаси инструментал, лаборатория, функционал ва ультратовуш диагностикаси учун мўлжалланган тиббий асбоб-ускуналар тўплами билан жиҳозланган бўлиб, автоном режимда ишлаши мумкин. Ундан олис ва чекка ҳудудларда яшовчи аҳоли ўртасида тиббий кўриклар ўтказилади.

Етказиб бериш Роспотребнадзор, «СПИД инфосвязь» жамғармаси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ОИВ /ОИТС ЮНЭЙДС бўйича қўшма дастури доирасида амалга оширилди.