Ҳашар ихтиёрий. Унда қатнашишга мажбурлаган мансабдорлар жаримага тортилади
12 март 2021, 20:51

Ҳашар ихтиёрий. Унда қатнашишга мажбурлаган мансабдорлар жаримага тортилади

13 март — шанба куни умумхалқ ҳашари бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик. Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбай Раматов фуқароларни мажбурий тартибда ҳашарга жалб қилиш қатъиян тақиқланганини маълум қилди. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги эса ишонч телефон рақамларини эълон қилди: 71−200−06−00 ва 1176.

«Ёшлар дафтари»га киритилганларга 980 минг сўмгача бир марталик ёрдам кўрсатилади
12 март 2021, 20:19 3

«Ёшлар дафтари»га киритилганларга 980 минг сўмгача бир марталик ёрдам кўрсатилади

Ҳукумат қарори билан «Ёшлар дафтари»га киритилган моддий аҳволи қийин ёшларга БҲМнинг 4 бараваригача (980 минг сўм) миқдорда бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади. Шунингдек, дафтарга киритилганларнинг ОТМ шартнома пулини 50 фоизини тўлаб бериш, хорижда даволаниш харажатларининг БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган қисми қоплаб берилади.

Тошкент ва Янгийўлда $20 минг ҳамда 148 млн сўмга ноқонуний тарзда дори сотаётганлар ушланди
12 март 2021, 18:08

Тошкент ва Янгийўлда $20 минг ҳамда 148 млн сўмга ноқонуний тарзда дори сотаётганлар ушланди

Тошкент ва Янгийўл туманларида $20 минг ва қарийб 149 млн сўмга ноқонуний тарзда дори сотаётганлар қўлга олинди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Ўзбекистон кинематография академияси ташкил этилади
12 март 2021, 17:24

Ўзбекистон кинематография академияси ташкил этилади

Ўзбекистонда кинемотография академияси ташкил этилиши режалаштирилмоқда. Академия қошида С. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти филиали ҳамда Тошкент шаҳрида кино санъатига ихтисослашган ўрта таълим мактабини ҳам очиш кўзда тутилган.

Долларнинг расмий курси кетма-кет бешинчи бор кўтарилмоқда
12 март 2021, 17:01

Долларнинг расмий курси кетма-кет бешинчи бор кўтарилмоқда

Долларнинг расми курси 5 сўмга қимматлади ва жами 10 519 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари эса бироз пасайди.

Бухоро вилоятида вакциналарни сақлаш учун совутиш омбори очилди
12 март 2021, 16:38

Бухоро вилоятида вакциналарни сақлаш учун совутиш омбори очилди

ЮНИСЕФ Бухоро вилоятига вакциналарни сақлаш учун совутиш омборларини топширди. Бир йил ичида Ўзбекистондаги яна тўртта омборхона фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Қирғизистонга 20 та тез ёрдам машинасини совға қилди
12 март 2021, 16:26 1

Ўзбекистон Қирғизистонга 20 та тез ёрдам машинасини совға қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги технопаркка ташрифи пайтида Қирғизистонга Ўзбекистон халқи номидан 20 та тез ёрдам машинаси совға қилинганлигини эълон қилди. Бунга жавобан президент Садир Жапаров совға учун миннатдорчилик билдирди.

Яқин кунларда Фарғона ва Боткен вилоятлари ўртасидаги ўтиш пунктлари очилади
12 март 2021, 16:18

Яқин кунларда Фарғона ва Боткен вилоятлари ўртасидаги ўтиш пунктлари очилади

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ва Қирғизистон ҳукуматининг Боткен вилоятидаги мухтор вакили Омурбек Суваналиевнинг хабар беришича, вилоятларнинг чегара ҳудудида ўтиш пунктлари очилади. Аввалига, чегара пост хизмати пиёдалар учун, уч ой ичида эса — автомобиллар учун очилади.

Йил бошидан буён пул ўтказмалари 892 млн долларни ташкил қилди
12 март 2021, 15:44

Йил бошидан буён пул ўтказмалари 892 млн долларни ташкил қилди

2021 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми деярли 892 млн долларни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14 фоизга кўп.

Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров Тошкент шаҳридаги технопаркка борди
12 март 2021, 15:17

Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров Тошкент шаҳридаги технопаркка борди

Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров Тошкент шаҳридаги технопаркка борди. Давлат раҳбарлари Ўзбекистоннинг саноат, қишлоқ хўжалиги ва ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди. Якунда Қирғизистон халқига тез тиббий ёрдам машиналари совға қилинди.

Дам олиш кунлари қор ёғиши кутилмоқда
12 март 2021, 15:00

Дам олиш кунлари қор ёғиши кутилмоқда

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кескин пасайиши ва баъзи ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда. Республика ҳудудларида шамолнинг 17−22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзида эса 23−28 м/с гача кучайиши мумкин.

Туркияда 15 мартдан бошлаб барча ташриф буюрувчилар учун электрон анкеталар жорий этилади
12 март 2021, 14:49

Туркияда 15 мартдан бошлаб барча ташриф буюрувчилар учун электрон анкеталар жорий этилади

2021 йил 15 мартдан бошлаб Туркияга келишдан 72 соат олдин махсус электрон сўровномани тўлдириш керак бўлади. Йўловчилар тўлдирилган сўровномани босиб чиқариши ёки мобил қурилмага юклаб олиб, жўнаш аэропортида авиакомпания ходимига тақдим этадилар.

Мингбулоқда 1 млрд сўм имтиёзли кредитни ўзлаштирган шахсларга жиноят иши очилди
12 март 2021, 14:43

Мингбулоқда 1 млрд сўм имтиёзли кредитни ўзлаштирган шахсларга жиноят иши очилди

Мингбулоқ туманида «G» МЧЖ раҳбари ва бошқалар 1 млрд сўм имтиёзли кредитни талон-торож қилгани аниқланган. Улар сохта ҳужжатларни тузиб, маблағларни нақдлаштириб олгани маълум бўлган. Уларга нисбатан Жиноят кодексининг талон-торож қилиш ва ҳужжатларни қалбакилаштиришга оид моддалари билан иш қўзғатилди.

2020 йилда ИИВ ходимлари 134 та жиноят содир этган, шундан 27 таси ўлим билан боғлиқ
12 март 2021, 14:33

2020 йилда ИИВ ходимлари 134 та жиноят содир этган, шундан 27 таси ўлим билан боғлиқ

Сенатнинг ялпи мажлисида ички ишлар вазири ҳисобот берди. Пўлат Бобожоновнинг айтишича, 2020 йилда ички ишлар ходимлари 134 та жиноят содир этган. Шундан 27 таси ўлим билан боғлиқ. Ҳуқуқбузар қонун ҳимоячиларига озодликдан маҳрум қилишгача бўлган жазолар белгиланаётгани айтилди.

«Ҳудудлардаги муаммоларни наҳотки депутатлар ва сенаторлар кўрмаяпти» — Танзила Нарбаева
12 март 2021, 13:47 1

«Ҳудудлардаги муаммоларни наҳотки депутатлар ва сенаторлар кўрмаяпти» — Танзила Нарбаева

Давлат раҳбари Фарғона ва Наманган вилоятларига ташрифи чоғида маҳалларга бориб, аҳоли билан мулоқот қилиб, уларни қийнаётган муаммоларни тинглаган эди. Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида Танзила Нарбаева айни шу масалага эътибор қаратиб, депутат ва сенаторларни танқид қилди. «Ҳудудлардаги муаммоларни наҳотки депутатлар ва сенаторлар кўрмаяпти», — деди у.

Ўзбекистонга цементни олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади
12 март 2021, 13:08

Ўзбекистонга цементни олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади

1 апрелдан 1 октябргача цемент маҳсулотларини Ўзбекистонга олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади. Бу мамлакатда қурилаётган уй-жойлар нархини арзонлаштириш мақсадида амалга оширилади.

БМТ бош котиби миллионлаб инсонларнинг оч қолиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди
12 март 2021, 12:38 1

БМТ бош котиби миллионлаб инсонларнинг оч қолиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди

БМТ бош котиби Антониу Гутеррешнинг маълум қилишича, 150 минг киши очлик сабаб ўлим хавфи остида, яна 16 миллион киши озиқ-овқат танқислиги муаммосига дуч келиши мумкин.

ЮНEСКО Ўзбекистондаги ўқитувчилар малакасини оширишга $435 минг ажратади
12 март 2021, 12:26

ЮНEСКО Ўзбекистондаги ўқитувчилар малакасини оширишга $435 минг ажратади

ЮНEСКО ташкилоти томонидан Ўзбекистондаги ўқитувчилар малакасини ошириш учун 435 минг АҚШ доллари ажратилади. 2 йиллик лойиҳа доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий ва Тошкент вилоятларида 150 мактаб ва 600 дан ортиқ ўқитувчилар жалб этилади.

«Uzcard» карталари орқали энди транспорт тўловини амалга ошириш мумкин
12 март 2021, 11:51

«Uzcard» карталари орқали энди транспорт тўловини амалга ошириш мумкин

Эндиликда АТТО карталаридан ташқари «Uzcard» карталари орқали жамоат транспортларидан фойдаланганлик учун тўловларни амалга ошириш мумкин.

Европанинг бир қатор мамлакатларида AstraZeneca вакцинасини қўллаш тўхтатилди
12 март 2021, 11:44

Европанинг бир қатор мамлакатларида AstraZeneca вакцинасини қўллаш тўхтатилди

Дания, Норвегия ва Исландия каби мамлакатлар эҳтиёткорлик чораси сифатида AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишни вақтинчалик тўхтатиб қўйди. Австрия, Италия, Эстония, Латвия, Литва ва Люксембург каби мамлакатлар эса фақат бир партия ичидаги вакциналардан фойдаланишни тўхтатди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг