13−14 мартда Ўзбекистон ҳудудига Волга бўйи орқали Россиянинг (Москва вилояти) Европа ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

13−14 мартда республика ҳудудларида ёмғир ёғиб, 14 мартга ўтар кечаси қорга айланади. Қорақалпоғистон республикаси, Хоразм вилоятида 13 мартда қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин.

14−15 мартда ҳарорат кечалари 2−7° совуқгача, кундуз кунлари 2° совуқ-3° илиқгача, Қорақалпоғистонда кечалари 10−15° совуқгача, кундуз кунлари 2−7° совуқгача, Хоразм вилоятида кечалари 6−11° совуқгача, кундуз кунлари 0−5° совуқгача пасаяди.

13−14 мартда республика бўйича баъзи жойларда шамол 17−22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзида эса 25−28 м/с гача кучайиши мумкин.