Фарғона вилояти Данғара тумани Тумор қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи А.А. Жиззах вилояти Зарбдор тумани ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб, ундан пора талаб қилишаётганлигини билдирган. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Фуқаро А.А. Зарбдор туманидаги Тошкесган қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидан бир нечта дарахтларни кесган. Бундан хабар топган туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тизими ходимлари С.Т. ва М.О. қонунбузарга чора кўрмаслик эвазига 2 млн сўм пора сўрашган.

А.А.нинг аризаси асосида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ташкил этилган тезкор тадбирда 1 млн сўм пора олган С.Т. ушланди. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган.