«Газета.uz» коронавирусга қарши эмланганлик тўғрисида сертификатни қандай олиш мумкинлиги тўғрисида мақола эълон қилган. Қуйидаги ҳаволада уни ўқиб, сертификатни қандай олиш мумкинлигини кўриш мумкин.

Ўзбекистонга эмланганлик тўғрисида сертификатларни жорий этилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда ССВ вазири ўринбосари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев маълум қилди.

Маълумотга кўра, энг аввало, эмланадиган аҳоли вакилларини электрон рўйхатга олиш ишлари олиб борилмоқда ва emlash.uz деб номланган сайт яратилди. «Вакцина олган фуқаролар бу сайтда рўйхатдан ўтказиб борилади. Уларга эмланганлик ҳақида тегишли сертификат ҳам берилади», — деди Баҳодир Юсупалиев.

«Бу жараёнда муҳим аҳамиятга эга шприц таъминоти, хавфсиз қутилар таъминоти ва бошқалар учун республикамизда 6 млрд сўмдан зиёд маблағлар ажратилган ва харидлар амалга ошириляпти. 10 мингдан ортиқ вакцинаторлар, патронаж ҳамширалари, 33 мингдан ортиқ шифокорлар вакцинацияга тайёргарлик кўришяпти», — дея қўшимча қилди у.