2021 йил бошидан буён ИИВнинг молиялаштириш ва моддий-техника таъминоти бош бошқармаси томонидан давлат харидлари доирасида 48,5 млрд сўмга автомобиллар ва техника сотиб олиш бўйича бир қатор шартномалар тузилди. Бунга «Газета.uz» эътибор қаратди.

«Рускомтранс» нинг ГАЗон NEXT шассисига эга бўлган автозак. Иллюстрация.

5 март куни ИИВ Kran va Maxsus Texnikalari МЧЖ билан ГАЗон НEХТ шассисига эга махсус 50 та махсус контингентларни ташувчи (автозак) транспорт воситасини сотиб олиш тўғрисида шартнома имзолади. Шартнома суммаси 23,96 млрд сўмни ташкил этди (битта автозак 479,2 млн сўм туради).

Фото: uzkamaz.uz.

Бундан ташқари, 15 февралдаги шартномага мувофиқ, ИИВ UzAuto Trailer’дан 4×4 ғилдиракли формулага эга 16 та КАМАЗ (4326−1053−15) автофургонларини сотиб олди. Шартнома 9,77 млрд сўмни ташкил этди (битта фургон нархи 610,6 млн сўм).

25 февраль куни ИИВ 11 млрд сўм эвазига қўшимча 30 та SAZ NP 26 автобусини сотиб олди.

26 февралдаги шартномага кўра, ИИВ 3,74 млрд сўмга кинологлар учун 51 та Damas-2 D84 автомобилини (биттаси учун 73,5 млн сўм) сотиб олди.