Сурхондарё вилояти Денов туманида 28 ёшли фуқаро 20 ёшли қизга мажбуран уйланмоқчи бўлган. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар бермоқда.

4 март куни соат 10:30 ларда Денов тумани Ўрикзор МФЙ., ҳудудида А.Р., ўзига тегишли «Spark» русумли автомашинасида С.Х. нинг олдига келиб тўхтаган.

Иккита номаълум шахслар билан қизга нисбатан куч ишлатиб, мажбурлаб автомашинасига ўтқизган ва улар йўлда тушиб қолганидан сўнг, «менга эрга тегсанг уйинга олиб бориб қўяман» деб шарт қўйиб олиб қочиб кетган.

Қиз А.Р.га турмушга чиқишга розилик берган ва ота-онасини ҳам рози қилишга ваъда бериб, қочган.

Ҳолат юзасидан ЖКнинг 136-моддаси (аёлни эрга тегишга мажбур қилиш ёки унинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов давомида, А.Р., С.Х.,нинг эрга тегиб кетмаслиги учун олиб қочганлигини, унинг шериклари 25 ёшли З.С., ҳамда 18 ёшли А.Э., эканликлари аниқланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов департаменти қайд этишига кўра, Жиноят кодексининг нормаларига асосан, жиноятни содир этган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваригача миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.