Тошкентдаги каналларда икки киши чўкиб кетди
9 июн 2021, 15:29

Тошкентдаги каналларда икки киши чўкиб кетди

Тошкентда эҳтиётсизлиги туфайли Дамаши каналига тушиб, чўкиб кетган ўспириннинг жасади қидирилмоқда. Бундан ташқари, пойтахтнинг Бўзсу каналида чўкиб кетаётган қизни қутқариб, аммо ўзи сувдан чиқолмаган фуқарони қидириш ишлари ҳам давом этмоқда.

Ўзбекистон ва Тожикистон биргаликда автомобиль ишлаб чиқаришни кўзламоқда
9 июн 2021, 15:26

Ўзбекистон ва Тожикистон биргаликда автомобиль ишлаб чиқаришни кўзламоқда

Биринчи Ўзбекистон — Тожикистон инвестициявий форуми Бохтарда бўлиб ўтди. Унда 50 млн долларлик устав капиталига эга Ўзбекистон — Тожикистон жамғармаси ташкил этилгани маълум қилинди. Форум якунида автомобиль ва маиший техника ишлаб чиқариш бўйича битимлар ҳам имзоланди.

Бойсун газни қайта ишлаш заводи қурилиши қизғин паллага кирди
9 июн 2021, 15:00 1

Бойсун газни қайта ишлаш заводи қурилиши қизғин паллага кирди

Бойсун ГҚИЗ товарбоп газ узатиш қувури ва ташқи сув таъминотининг асосий манбасини лойиҳалаш ишлари якунланди.

Александр Бекжонов Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри директори этиб тайинланди
9 июн 2021, 14:49

Александр Бекжонов Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри директори этиб тайинланди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Александр Бекжонов Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри директори этиб тайинланди. Театрнинг собиқ директори Мирза Азизов 16 апрель куни 58 ёшида вафот этган эди.

Окленд яшаш учун энг қулай шаҳар деб топилди
9 июн 2021, 14:45

Окленд яшаш учун энг қулай шаҳар деб топилди

Янги Зеландиянинг Окленд шаҳри The Economist Intelligence Unit талқинига кўра, яшаш учун энг қулай бўлган шаҳарлар рейтингида биринчи ўринни эгаллади. Дамашқ эса энг ноқулай шаҳар деб топилди.

ЙҲХБ Тошкентда Spark устига реклама баннери қулаган ҳолат юзасидан суриштирув ўтказмоқда
9 июн 2021, 14:01

ЙҲХБ Тошкентда Spark устига реклама баннери қулаган ҳолат юзасидан суриштирув ўтказмоқда

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари Spark автомобили устига демонтаж қилинаётган реклама баннери қулаганлиги ҳолати юзасидан суриштирув олиб бормоқда. Текширув якуни бўйича вазиятга ҳуқуқий баҳо берилади.

Чироқчида «свет» ўчиши муаммолари сабабли аҳоли поезд йўлини тўсиб қўйди
9 июн 2021, 13:58

Чироқчида «свет» ўчиши муаммолари сабабли аҳоли поезд йўлини тўсиб қўйди

Чироқчи тумани «Айратом» қишлоғи аҳолиси электр энергияси таъминоти қониқарсиз бўлганлиги сабаб поезд йўлини тўсиб қўйди. «Ўзбекистон темир йўллари» бунга туман ҳокими ушбу муаммони ҳал қилиш учун қишлоқ аҳолиси билан учрашмаганлиги сабаб бўлганлигини таъкидлади. Туман ҳоқимлиги эса темирйўл тўсиб қўйилган пайтда ҳоким бошқа маҳаллага кетаётгани ва воқеадан хабар топгач, ҳудудга борганини айтмоқда.

Биткоин Сальвадор мамлакатининг расмий валютасига айланди
9 июн 2021, 13:57

Биткоин Сальвадор мамлакатининг расмий валютасига айланди

Сальвадор биткоин криптовалютасини қонуний тўлов воситаси деб тан олган илк мамлакатга айланди. Мамлакат президенти бу борадаги қонун ҳужжатини имзолаши билан Сальвадорда биткоин криптовалютасини тўлов учун қабул қилишни мажбурий қилиб қўйилади.

Муборак тумани ҳокими ишдан олинди
9 июн 2021, 13:38

Муборак тумани ҳокими ишдан олинди

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигидаги йиғилишда Муборак тумани ҳокими Улуғбек Эрназаров лавозимидан озод қилинди. Унинг ўрнини Қарши тумани ҳокимининг ўринбосари Акрам Aрипов эгаллади.

Air Astana Ўзбекистонга янги йўналишларда парвозларни амалга ошириш учун рухсатнома олди
9 июн 2021, 13:27

Air Astana Ўзбекистонга янги йўналишларда парвозларни амалга ошириш учун рухсатнома олди

Қозоғистоннинг Air Astana авиакомпаниясига Туркистон — Тошкент — Туркистон ва Олмаота — Самарқанд — Олмаота йўналишларида Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди.

2 йилда 120 минг гектардан зиёд ер талон-торож қилинган ёки мақсадсиз бериб юборилган
9 июн 2021, 13:07

2 йилда 120 минг гектардан зиёд ер талон-торож қилинган ёки мақсадсиз бериб юборилган

2 йил давомида 120 минг гектардан зиёд ер талон-торож бўлган ёки ҳокимлар томонидан мақсадсиз бериб юборилгани маълум қилинди. Ерга оид қонунчилик бўйича 588 нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

«Нимага ер берилмаслиги керак?». Русланбек Давлетов инвесторларга ер майдонлари ижарага берилиши ҳақида
9 июн 2021, 13:01

«Нимага ер берилмаслиги керак?». Русланбек Давлетов инвесторларга ер майдонлари ижарага берилиши ҳақида

Президентнинг ер муносабатларини тартибга солишга оид фармонига кўра хорижий инвесторларга ер майдонлари ижарага берилиши ҳақидаги муҳокамаларга адлия вазири Русланбек Давлетов муносабат билдирди. «Нимага ер берилмаслиги керак?», — деди у. Қолаверса, вазир чет элликларга фақат ноқишлоқ майдонлардан ер берилиши кўзда тутилганини қайд этди. Бироқ, у айтган тартиб фармонда мавжуд эмас.

Янги ўқув йилидан ота-онаси йўқ қизлар ва боқувчиси йўқ аёлларнинг контракт пуллари тўлаб берилади
9 июн 2021, 12:55

Янги ўқув йилидан ота-онаси йўқ қизлар ва боқувчиси йўқ аёлларнинг контракт пуллари тўлаб берилади

Ўзбекистонда 2021−2022 ўқув йилидан бошлаб ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёлларнинг контракт пуллари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда давлат олий таълим муассасаси ҳисобидан тўлаб берилади.

Самарқандда газ баллонли Nexia портлади
9 июн 2021, 12:49

Самарқандда газ баллонли Nexia портлади

Самарқанддаги АГТКСда газ баллонли Nexia портлади, жабрланганлар йўқ.

Радарлар ва камералар ўрнатиш учун ерлар аукционга жойлаштирила бошланди
9 июн 2021, 12:46

Радарлар ва камералар ўрнатиш учун ерлар аукционга жойлаштирила бошланди

Электрон аукцион савдоларига радарлар ва камералар ўрнатиш учун ерлар жойлаштирила бошланди. Жойлаштирилган илк лотдаги ер Хоразм вилояти Боғот туманида жойлашган бўлиб, у ерда 4 та видеокамера ва 2 та стационар радар ўрнатилиши белгиланган.

2021 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсиши 4,8 фоизни ташкил қилади — Жаҳон банки
9 июн 2021, 12:02

2021 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсиши 4,8 фоизни ташкил қилади — Жаҳон банки

Жаҳон банкининг прогнозига кўра, 2021 йилда Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши 4,8 фоизни ташкил этади. Марказий Осиё минтақасида эса иқтисодий ўсишнинг 3,7 фоизгача тикланиши кутилмоқда.

Президент Миллий боғ ҳудудида қуриладиган кутубхона лойиҳаси билан танишди
9 июн 2021, 11:40

Президент Миллий боғ ҳудудида қуриладиган кутубхона лойиҳаси билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев Миллий боғ ҳудудида қуриладиган кутубхона лойиҳаси билан танишди. Кутубхона 3 қаватли бўлиб, унда санъат ва ахборот технологиялари, тарих, филология ва дин ҳамда ижтимоий фанларга оид адабиётлар жамланади. Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўтказган тақдимотга кўра, ушбу кутубхона президент кутубхонаси мақомида эга бўлади. Шунингдек, давлат раҳбари Урганчда ўрнатиладиган ал-Хоразмий ҳайкали ва Тошкентда ўрнатиладиган Ботир Зокиров ҳайкали эскизлари билан танишди.

Самарқанднинг айрим ҳудудлари ва Навбаҳор туманида сув жадвал бўйича етказилади
9 июн 2021, 11:15

Самарқанднинг айрим ҳудудлари ва Навбаҳор туманида сув жадвал бўйича етказилади

Самарқанднинг айрим маҳаллалари ва Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида сув вақтинчалик жадвал асосида берилади. Бу ичимлик суви, ер ости сувлари захиралари камайгани ҳамда сув истеъмоли ҳажмининг ошгани билан боғлиқ.

Кеча Ўзбекистонда коронавирус касаллигидан 300 нафардан ортиқ бемор соғайиб, 2 нафар бемор вафот этди
9 июн 2021, 11:09

Кеча Ўзбекистонда коронавирус касаллигидан 300 нафардан ортиқ бемор соғайиб, 2 нафар бемор вафот этди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 102 минг 362 нафарни ташкил қилмоқда. Шунингдек, сўнгги кун ичида 316 нафар бемор касалликдан соғайиб, Ўзбекистонда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Реклама баннерларининг бузилиши одамлар ҳаётига хавф туғдирмоқда
9 июн 2021, 10:39

Реклама баннерларининг бузилиши одамлар ҳаётига хавф туғдирмоқда

Тошкентда реклама баннерларини демонтаж қилиш ишлари одамлар хавфсизлигини таъминлаш талабларини бузган ҳолда давом этмоқда. Ғафур Ғулом боғи ёнидан ўтаётган Spark автомобили устига реклама баннери тушиб кетди. Ц1 да эса конструкция пиёдалар ўтиш жойига ташлаб юборилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг