Айни кунгача Ўзбекистонда жами 2 433 534 доза вакцинадан фойдаланилди, дея хабар берди ССВ матбуот хизмати. Улардан 1-босқич эмланганлар 1 511 710 доза, 2-босқичда эмланганлар 903 198 нафарни, 3-босқич эмланганлар 18 626 нафарни ташкил қилди.

8 июнда Ўзбекистон бўйлаб 50 077 доза COVID-19'га қарши вакцина қўлланилди. Шулардан 1-босқич эмланганлар 23 541 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 21 120, 3-босқич эмланганлар 5416 нафарни ташкил қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичларни Фарғона вилояти (294 580 доза), Наманган вилоятида (285 900 доза), Андижон вилоятида (282 852 доза) ташкил қилмоқда.


Сўнгги кун ичида Ўзбекистонда 199 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган бўлиб, 8 июнь ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 102 362 нафарни ташкил этмоқда.

Шунингдек, сўнгги бир кун ичида 316 нафар бемор касалликдан соғайган бўлиб, Ўзбекистон бўйича жами тузалганлар сони 98 445 нафарга етди. Бунинг натижасида, мамлакатда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Кеча, шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 701 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3216 нафар бемор даволанмоқда.