Янги Зеландиянинг Окленд шаҳри The Economist Intelligence Unit талқинига кўра, яшаш учун энг қулай бўлган шаҳарлар рейтингида биринчи ўринни эгаллади.
«Чегараларнинг ёпилиши ва натижада COVID-19 билан касалланганларнинг камлиги сабабли Янги Зеландия театрлар, ресторанлар ва бошқа маданий диққатга сазовор жойларни очиқ сақлашга муваффақ бўлди. Талабалар мактабда ўқишни давом эттиришга муваффақ бўлишди», — дея изоҳ беришди рейтинг муаллифлари.
Ушбу рейтинг бўйича топ-10 ликка кирган шаҳарлар:
- Окленд (Янги Зеландия)
- Осака (Япония)
- Аделаида (Австралия)
- Веллингтон (Янги Зеландия)
- Токио (Япония)
- Перт (Австралия)
- Цюрих (Швейцария)
- Женева (Швейцария)
- Мельбурн (Австралия)
- Брисбен (Австралия)
Яшаш учун яроқлилик рўйхатида сўнгги бешта ўринни Жазоир (Жазоир), Дакка (Бангладеш), Порт-Морсби (Папуа Янги Гвинея), Лагос (Нигерия) ва Дамашқ (Сурия) каби шаҳарлар эгаллади.
Economist Intelligence Unit рейтингида жами 140 та шаҳар бешта йўналиш, жумладан барқарорлик, соғлиқни сақлаш, таълим, маданият ва атроф-муҳит, ҳамда инфратузилма соҳалари бўйича баҳоланган.