Enter Engineering компанилар гуруҳи, «Ўзбекистон мустақиллиги» инвестицион блокига оид маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битим доирасида «калитгача» топшириш шарти билан газни қайта ишлаш заводини, унинг инфраструктуравий объектларини, газни тўплаш, тайёрлаш ва транспортировка қилиш тизимини лойиҳалаштириш, жиҳозларни етказиш ва қуриш" лойиҳаси бўйича 2019 йилнинг декабрь ойида бошланган ишлар бугунги кунда қизғин паллага кирганини маълум қилади.


Ушбу лойиҳа доирасида Enter Engineering лойиҳани амалга ошириш учун барча ишларни: лойиҳалаштириш, харидлар, қурилиш, ишга туширишдан аввалги созлаш ва ишга тушириш пайтидаги созлаш ишларини бажаради.

Қурилиш ишлари беш босқичда амалга оширилади:

  1. Газни қайта ишлаш заводи (ГҚИЗ).
  2. Йўлаксимон автойўл, олтингугуртузатгич, олтингугурт сақланадиган омбор, 250 кишига мўлжалланган вахта шаҳарчаси, 106 нафар газчилар оиласи билан яшайдиган турар-жой шаҳарчаси, саноат чиқиндилари полигонидан иборат бўлган ГҚИЗ инфраструктураси.
  3. Юра даври чўкиндилари қудуқларидан газни тўплаш тизими.
  4. Товарбоп газни узатиш қувури.
  5. Электр таъминоти тармоғи, сув таъминоти тизими ва омборхона хўжалигидан иборат бўлган ташқи инфраструктура.

Ҳозирги вақтда ГҚИЗ ва унинг инфраструктураси объектларини деталли лойиҳалаштириш ишлари олиб борилмоқда. Айни кунда товарбоп газни узатиш қувури, ташқи асосий сув таъминоти манбаини деталли лойиҳалаштириш якунланди. Деталли лойиҳалаштириш бўйича кейинги ишларни давом эттириш учун резерв сув таъминоти манбаи белгиланди (Жанубий Сурхон сув омбори), турар-жой шаҳарчаси қурилиши учун ер майдони, шунингдек омборхона хўжалигининг жойлашуви келишилди. Заводни лойиҳалаштириш борасида принципиал технологик схемаларни, керакли асбоб-ускуналар ҳамда материалларни харид қилиш учун талабномалар ва сўров варақларини, шунингдек биринчи навбатдаги қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун қурилиш чизмаларини тайёрлаш ишлари бажарилмоқда.

Узоқ муддатли тайёрлов цикли асбоб-ускуналарини ишлаб чиқариш жараёни қизғин давом этмоқда. Конструкторликка оид муҳим ҳужжатларни тайёрлаш ва келишиш, буюртмаларни тартибга солиш ва асбоб-ускуналарни ишлаб чиқариш учун асосий материалларни етказиш ишлари амалга оширилмоқда. 2021 йил охиригача қурилиш майдонига завод учун биринчи йирик габаритли жиҳоз келтирилиши режалаштирилган.


Инфраструктура таркибига кирган объектлар учун материаллар узлуксиз равишда етказиб берилмоқда. Айни шу кунларда завод майдонини режалаштириш, асосий технологик ускуналар тагига дастлабки пойдеворни жойлаштириш, сувузатгич қувурини ётқизиш ва сув олувчи иншоотларни бунёд этиш, ГҚИЗга элтувчи йўлаксимон йўлдаги автойўл кўпригини қуриш бўйича ишлар якунланди. Вахта шаҳарчаси бинолари ва иншоотларида умумий қурилиш ва электромонтаж ишлари якунланиш босқичига етди.

М-25 лойиҳаси Сурхондарё вилоятида табиий газни қазиб олиш, транспортировка қилиш ва сотиш учун «Мустақилликнинг 25 йиллиги» газ конини қидириб топиш ва ишлаб чиқишни, газни қайта ишлаш заводи ва унинг инфраструктуравий объектлари қурилишини ўз ичига олади.

Лойиҳа 2017 йилнинг апрель ойида Ўзбекистон билан тузилган «Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги» битим шартлари доирасида халқаро инвесторлар консорциуми томонидан амалга оширилмоқда.

Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битим доирасида лойиҳа оператори сифатида Surhan Gas Chemical Operating Company ЯТТ МЧЖ компанияси ишламоқда.

Батафсил маълумотлар учун:

Telegram: t.me/enterengineeringpteltd
Instagram: www.instagram.com/enter_engineering_group
Facebook: www.facebook.com/EnterEngineering

Реклама ҳуқуқи асосида.