Деновда 109 туп дарахт кесилишидан етказилган зарар 65 млн сўм эмас, 995 млн сўм экани маълум бўлди
22 сентябрь 2021, 13:27

Деновда 109 туп дарахт кесилишидан етказилган зарар 65 млн сўм эмас, 995 млн сўм экани маълум бўлди

Сурхондарё вилоят экология бошқармаси Денов тумани марказида ноқонуний кесилган 109 туп дарахт учун 65 млн сўм миқдорида зарар ҳисоблади. Депутат Расул Кушербаевнинг сўровидан сўнг зарар қайта ҳисобланиб, аслининг унинг миқдори 995 млн сўм экани маълум бўлди. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди.

Савдо ва кўнгилочар кўчаларда жамоат тартиби хавфсизлиги кучайтирилади
22 сентябрь 2021, 12:43

Савдо ва кўнгилочар кўчаларда жамоат тартиби хавфсизлиги кучайтирилади

Ҳукумат қарори билан ИИВ, ФВВ ва Миллий гвардияга савдо ва кўнгилочар кўчаларида қўшимча патруллик постларини ташкил қилиш, хизматга жалб қилинган отрядлар зичлигини ошириш, тадбиркорлик субъектлари мол-мулкини қўриқлаш вазифалари топширилди.

Тошкентнинг икки туманида кучли таъсир қилувчи дориларнинг ноқонуний савдоси аниқланди
22 сентябрь 2021, 12:29

Тошкентнинг икки туманида кучли таъсир қилувчи дориларнинг ноқонуний савдоси аниқланди

Пойтахтнинг Чилонзор ва Яккасарой туманларидаги дорихоналарда тегишли ҳужжатлари бўлмаган кучли таъсир қилувчи «Регапен», «Тропикамид», «Зардекс» дориларининг ноқонуний савдоси тўхтатилди.

Метрода 13 ёшли қизга беҳаё ҳаракатлар қилган эркак қидирилмоқда
22 сентябрь 2021, 11:30

Метрода 13 ёшли қизга беҳаё ҳаракатлар қилган эркак қидирилмоқда

Пойтахтда видеокамералар ёрдамида метрода 13 ёшли қизга беҳаё ҳаракатлар қилган эркак қидирилмоқда. Суратдаги шахс ҳақида маълумотга эга бўлган фуқаролардан ички ишлар органларига мурожаат қилишлари сўралди.

Ўзбекистон Қуролли кучлари Британия ҳарбий базаларида малака ошириши мумкин
22 сентябрь 2021, 10:57

Ўзбекистон Қуролли кучлари Британия ҳарбий базаларида малака ошириши мумкин

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ва Британия Мудофаа вазирликлари ўртасида 2021−2022 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режаси имзоланди. Ушбу келишув асосида Ўзбекистон Қуролли кучлари Бирлашган Қироллик ҳарбий базаларида малака ошириши ёки у ерда ўтказиладиган ҳарбий ўйинларда иштирок этиши мумкин.

Камилов Пауэр билан Афғонистондаги вазият, коронавирусга қарши кураш ва сайловларни муҳокама қилди
22 сентябрь 2021, 10:33

Камилов Пауэр билан Афғонистондаги вазият, коронавирусга қарши кураш ва сайловларни муҳокама қилди

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва USAID маъмури Саманта Пауэр Афғонистондаги вазият, турли соҳалардаги ҳамкорлик ва президентлик сайловларини муҳокама қилди.

21 сентябрь куни Ўзбекистонда 522 кишида коронавирус аниқланди
22 сентябрь 2021, 10:20

21 сентябрь куни Ўзбекистонда 522 кишида коронавирус аниқланди

Кеча кун давомида Ўзбекистонда 522 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 6 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, сешанба куни 103 кишида пневмония қайд этилди, 2 нафар пневмония бемори вафот этди.

Тошкентда «Тунги велосайр» фестивали ўтказилади
22 сентябрь 2021, 09:39

Тошкентда «Тунги велосайр» фестивали ўтказилади

Тошкентда чоршанба куни кечқурун тунги «Тунги велосайр» фестивали бўлиб ўтади. Сайр Маҳтумқули ва Мирзо Улуғбек кўчалари кесишмасидан бошланиб, «Янги Ўзбекистон» боғигача давом этади. Барча велоспорт ишқибозлари иштирок этиши мумкин.

Валдай экспертлари: Афғонистондаги транспорт лойиҳалари у ерда тўлақонли ҳукумат пайдо бўлишига боғлиқ
22 сентябрь 2021, 09:31

Валдай экспертлари: Афғонистондаги транспорт лойиҳалари у ерда тўлақонли ҳукумат пайдо бўлишига боғлиқ

Афғонистонда транспорт ва инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш ушбу мамлакатнинг тўлақонли ва барқарор ҳукумати иродасига боғлиқ, дейилади «Валдай» клубининг янги ҳисоботида. Ўзбекистон Трансафғон темир йўли қурилиши орқали Покистон портларига чиқишга интилмоқда, бироқ ҳисобот муаллифлари денгиз савдо йўлларига чиқиш барча муаммоларга ечим бўлмайди, деб ҳисобламоқда.

«Афғонистонни яккалаб қўйиш мумкин эмас» — Шавкат Мирзиёев
22 сентябрь 2021, 08:30

«Афғонистонни яккалаб қўйиш мумкин эмас» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеяси 76-сессиясидаги чиқишида «ҳозирги қийин даврда Афғонистонни яккалаб, уни муаммолар гирдобига ташлаб қўйиш мумкин эмас"лигини таъкидлади. Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, афғон масаласида «БМТнинг таъсири ва овози ҳар қачонгидан ҳам кучлироқ янграши лозим».

Президент Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеяси 76-сессиясида нутқ сўзлади
22 сентябрь 2021, 08:24

Президент Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеяси 76-сессиясида нутқ сўзлади

Президент Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеяси 76-сессияси умумий мунозараларининг биринчи кунида видеомурожаат билан сўзга чиқди. Давлат раҳбари халқаро ҳамжамиятга минтақа ва глобал кун тартибидаги долзарб масалалар, БМТнинг замонавий таҳдид ва хатарларга қарши биргаликда чора кўришдаги роли юзасидан ўз нуқтаи назарини тақдим этди ҳамда қатор таклиф ва ташаббусларни илгари сурди.

«Doing business» муаллифлари «Ўзбекистон протоколи»дан бехабар — ЖБ
22 сентябрь 2021, 00:02

«Doing business» муаллифлари «Ўзбекистон протоколи»дан бехабар — ЖБ

Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг маълум қилишича, «Бизнес юритиш» ҳисоботи муаллифлари ва банкнинг минтақадаги вакиллари 2018 ва 2020 йилларда рейтинг маълумотларидаги номувофиқлик бўйича суриштирувда тилга олинган «Ўзбекистон протоколи»дан хабардор эмас.

21 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
21 сентябрь 2021, 21:30

21 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистонда сайловчилар билан учрашуви, Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг Тошкентнинг учта тумани ҳокимига «ҳайфсан» бериши, болаларни полиомелитга қарши оммавий эмлаш бошланиши — «Газета.uz»нинг 21 сентябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
21 сентябрь 2021, 20:47

Жаҳон янгиликлари дайжести

Суданда давлат тўнтаришига уринишнинг муваффақиятсиз тугагани, Aфғонистон муваққат ҳукуматида янги тайинловлар, Қозоғистоннинг 2023 йилдан бошлаб янги телефон кодига ўтаётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги узум кўчатларини етказиб бериш бўйича тендер якунларини ўрганади
21 сентябрь 2021, 20:23

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги узум кўчатларини етказиб бериш бўйича тендер якунларини ўрганади

1 млн дона узум кўчатини етказиб бериш бўйича 9,9 млрд сўмлик тендер якунлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги комиссияси томонидан ўрганилади. «Газета.uz» савдоларда қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосарининг ўғлига тегишли компания ғолиб бўлгани ҳақида ёзганди.

Қашқадарёда болаларни полга ўтқазиб дарс ўтган ўқитувчиларга ҳайфсан берилди
21 сентябрь 2021, 18:00

Қашқадарёда болаларни полга ўтқазиб дарс ўтган ўқитувчиларга ҳайфсан берилди

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманидаги мактабнинг икки ўқитувчисига болаларни полда ўтқазиб дарс ўтгани учун ҳайфсан берилди. Вилоят прокуратураси ўқитувчиларнинг жиҳозланган хоналарда дарс ўтиш имконияти бўла туриб, мактаб маъмурияти камчиликларини бўрттириб кўрсатиш мақсадида шу ишга қўл урганини маълум қилди. Мактаб раҳбариятига нисбатан ҳам интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилди.

«Бизда ситиларга ружу қўйилиб, соғлиқ учун фойдали манбалардан воз кечилмоқда» — «Адолат» номзоди
21 сентябрь 2021, 17:47

«Бизда ситиларга ружу қўйилиб, соғлиқ учун фойдали манбалардан воз кечилмоқда» — «Адолат» номзоди

«Адолат» партиясидан президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимов шаҳарларда «сити» қуришга ружу қўйилганлигини танқид қилди. Партия раҳбари ҳаводаги чангга қарши курашишда фойда бериши мумкин бўлган сунъий кўллар республикада бирин-кетин йўқ қилинаётганлигини таассуф билан қайд этган.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкентнинг учта тумани ҳокимига «ҳайфсан» берди
21 сентябрь 2021, 16:57

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкентнинг учта тумани ҳокимига «ҳайфсан» берди

Тошкент ҳокими пойтахтнинг уч тумани ҳокимларига «ҳайфсан» эълон қилди. Бунга уларнинг биринчи ярим йилликда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини камайтиришга йўл қўйганликлари сабаб бўлган.

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди
21 сентябрь 2021, 16:37

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 1,40 сўмга кўтарилиб, 10 688,10 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курси ҳам кўтарилди.

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғига янги ўринбосар тайинланди
21 сентябрь 2021, 16:11

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғига янги ўринбосар тайинланди

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ўринбосари — ИИББ ҳузуридаги тергов бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси лавозимига Дилмурод Мирсодиқов тайинланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг