Бугун, 22 сентябрь куни Халқаро автомобилсиз кун муносабати билан Тошкент шаҳрида «Тунги велосайр» фестивали ўтказилади, деб хабар бермоқда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.

Сайр соат 20:00 да Маҳтумқули ва Мирзо Улуғбек кўчалари кесишмасидан бошланиб, «Янги Ўзбекистон» боғигача давом этади.

Велосайр пайтида автомобиллар қатнови тўлиқ тўхтатилмайди.

Велосайр йўналиши

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Ушбу тадбирда барча велоспорт ишқибозлари — профессионаллар ва ҳаваскорлар иштирок этишлари мумкин, дейилади хабарда.