Дилмурод Мирсодиқов Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ўринбосари — ИИББ ҳузуридаги тергов бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.

Тайинловга қадар Дилмурод Мирсодиқов Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги тергов бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Бунга қадар мазкур лавозимда 2019 йилнинг апрель ойидан бери Зафар Қосимжонов фаолият юритиб келаётган эди.

Шунингдек, ИИВ хабарига кўра, вазирликнинг бошқа ҳудудларида ҳам тайинловлар амалга оширилган.