21 сентябрь куни Ўзбекистонда 522 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. COVID-19 расман қайд этилганлар сони жами 169 989 нафарга етди.

Касалликдан соғайганлар жами 163 985 (+687) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.


Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1203 нафарни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, ССВ 2 июлдан бошлаб айни вақтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони ҳақида маълумот бермаяпти.

Бундан ташқари, ССВнинг маълум қилишича, сешанба куни 103 кишида пневмония қайд этилиб, жами беморлар сони 26 459 нафарга етди.

Шунингдек, 2 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 219 нафарга етди.