Жаҳон янгиликлари дайжести
29 октябр 2021, 22:10

Жаҳон янгиликлари дайжести

Жо Байденнинг Рим папаси билан учрашгани, Илон Маскинг инсониятни Марсга ўз ҳисобидан олиб бормоқчи экани, АҚШнинг Трамп сиёсатидан жабр чеккан мигрантларга 1 млрд доллардан пул тўламоқчилиги, Финляндияда газетанинг уч журналисти давлат сирларини ошкор қилишда айбланаётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Янгийўлда пулларни қалбакилаштиришда гумонланаётган шахслар қўлга олинди
29 октябр 2021, 21:33

Янгийўлда пулларни қалбакилаштиришда гумонланаётган шахслар қўлга олинди

Янгийўлда қалбаки пул ишлаб чиқаришда гумонланган шахс қўлга олинди. Унинг уйидан умумий қиймати 19,6 млн сўмлик 196 дона 100 минг сўмлик қалбаки банкноталар олиб қўйилди.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари лингвистик экспертизадан ўтказилади
29 октябр 2021, 21:12

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари лингвистик экспертизадан ўтказилади

2023 йилдан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари жумлаларнинг соддалиги ва қисқалиги, таърифларнинг аниқлиги, атамаларнинг тўғри қўлланилганлиги ва бошқа талаблар асосида лингвистик экспертизадан ўтказилади.

«Биз давлатлар ўртасидаги рақобат номақбул сиёсий оқибатларга олиб келишини истамас эдик» — ташқи ишлар вазири
29 октябр 2021, 20:57

«Биз давлатлар ўртасидаги рақобат номақбул сиёсий оқибатларга олиб келишини истамас эдик» — ташқи ишлар вазири

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ўзбекистонда сиёсий рақиблар манфаатлари тўқнашуви эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб берар экан, мамлакатни бир томон туфайли бошқа томон қабул қилмайдиган позицияни танлашга мажбур бўладиган ҳолатга келтиришлари қабул қилиниши мумкин эмаслигини таъкидлади.

Бизга шунчаки ўсиш эмас, балки инклюзив иқтисодий ўсиш керак — Тимур Ишметов
29 октябр 2021, 17:56

Бизга шунчаки ўсиш эмас, балки инклюзив иқтисодий ўсиш керак — Тимур Ишметов

Ўтган йиллардаги иқтисодий ўсиш «аҳолининг жуда кичик қисмини хурсанд қилди», чунки ўсиш инклюзив эмас эди, деди молия вазири Тимур Ишметов. Унинг сўзларига кўра, ҳукумат унумдорлик, самарадорлик устида ишлаши, рақобат муҳитини яратиши ва ёшлар бизнес талабларига жавоб берадиган асосий кўникмаларга эга бўлиши учун инсон капиталига сармоя киритиши керак.

«Ўзбекнефтгаз» Jizzakh Petroleum компанияси таъсисчилари сафидан чиқди
29 октябр 2021, 16:25 1

«Ўзбекнефтгаз» Jizzakh Petroleum компанияси таъсисчилари сафидан чиқди

«Ўзбекнефтгаз» Jizzakh Petroleum компанияси таъсисчилари сафидан бутунлай чиқди. Бунгача қўшма корхонанинг 49 фоиз улуши «Ўзбекнефтгаз»га тегишли эди.

Ўзбекистонликларнинг иссиқлик энергиясидан 2 трлн сўмдан ортиқ қарзи мавжуд
29 октябр 2021, 16:13

Ўзбекистонликларнинг иссиқлик энергиясидан 2 трлн сўмдан ортиқ қарзи мавжуд

Ўзбекистон аҳолиси иссиқлик энергияси учун 2 трлн сўмдан ортиқ пул тўламаган, натижада иситиш корхоналари газ, электр ва совуқ сувдан 2,5 трлн сўм қарздор бўлиб қолган. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Қурбон Турсуновнинг таъкидлашича, келгусида барча лойиҳаларда етказиб берилаётган иссиқлик ҳароратига қараб нархни ҳисоблайдиган электрон ҳисоблагичлар ўрнатиш кўзда тутилган.

Зарафшон дарёсига захарли моддалар оқизилиши юзасидан жиноят иши қўзғатилди
29 октябр 2021, 15:33

Зарафшон дарёсига захарли моддалар оқизилиши юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Балиқларнинг оммавий заҳарланишига сабаб бўлган саноат чиқиндиларининг «Навоийазот» корхонаси қудуғидан Зарафшон дарёсига ташлангани юзасидан Навоий вилояти прокуратураси жиноят иши қўзғатди.

Мактаб ўқувчилари 4 ноябрдан таътилга чиқади
29 октябр 2021, 15:18

Мактаб ўқувчилари 4 ноябрдан таътилга чиқади

Республика мактабларида 4 ноябрдан 10 ноябргача кузги таътил эълон қилинди.

«Юниворк» платформаси Россияда яхши иш топишга ёрдам беради
29 октябр 2021, 15:00

«Юниворк» платформаси Россияда яхши иш топишга ёрдам беради

«Юнистрим» банки МДҲ давлатларидан келган меҳнат муҳожирларига Россияда тезда қулай иш топишга ёрдам берадиган платформани ишга туширди.

«„Толибон“ воқеликни яхши англамоқда ва ижобий қадамлар қўйишга тайёр» — Ўзбекистон ТИВ раҳбари
29 октябр 2021, 14:31

«„Толибон“ воқеликни яхши англамоқда ва ижобий қадамлар қўйишга тайёр» — Ўзбекистон ТИВ раҳбари

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Афғонистон муваққат ҳукумати билан учрашувлари ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, толиблар воқеликни тўлиқ англамоқда, янги ҳукумат халқаро ҳамжамиятга қўшилишни истайди ва «баъзи ижобий қадамлар» қўйишга тайёр. Масалан, унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон делегациясининг Кобулдаги ташрифидан сўнг чегарага туташ Балҳ провинциясида эртаси куни барча қизлар мактабга чиққан.

Ўзбекистонликлар учун рўйхатдан ўтмасдан Россияда бўлиб туриш муддати узайтирилиши мумкин
29 октябр 2021, 14:26

Ўзбекистонликлар учун рўйхатдан ўтмасдан Россияда бўлиб туриш муддати узайтирилиши мумкин

Ўзбекистон фуқаролари учун Россияда рўйхатдан ўтмасдан бўлиб туриш муддати 7 кундан 15 кунга узайтирилиши мумкин. ИИВ РФда рўйхатдан ўтиш жараёни мураккаблиги сабабли меҳнат муҳожирлари қийинчиликларга учраётганини маълум қилди.

МСК Шавкат Мирзиёевни сайланган президент деб эълон қилди
29 октябр 2021, 12:43

МСК Шавкат Мирзиёевни сайланган президент деб эълон қилди

Марказий сайлов комиссияси Шавкат Мирзиёевни президент сайлови ғолиби деб эълон қилди. У иккинчи муддатга қайта сайланди ва деярли 13 млн овоз (80,12%) тўплади. Иккинчи ўринни эса 6,63% овоз билан Мақсуда Ворисова эгаллади.

Бокс. Жаҳон чемпионатининг тўртинчи кунги натижалари
29 октябр 2021, 12:30

Бокс. Жаҳон чемпионатининг тўртинчи кунги натижалари

Сербияда бокс бўйича жаҳон чемпионатида яна уч нафар ўзбекистонлик спортчи иштирок этди. Лазизбек Муллажонов ва Асадхўжа Мўйдинхўжаев рақибларини ишончли мағлубиятга учратган бўлса, Миразизбек Мирзахалилов турнирни тарк этди.

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати пасаяди
29 октябр 2021, 12:23

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати пасаяди

Ўзбекистонда жума куни булутли ва ёғингарчиликсиз совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кечаси 0…+3 даражагача пасайиши ва баъзи ҳудудларда ёғинчарчиликлар бўлиши мумкин.

БРМ облигациялари — мамлакатнинг барқарор ривожланишига қўшилган ҳисса
29 октябр 2021, 12:14

БРМ облигациялари — мамлакатнинг барқарор ривожланишига қўшилган ҳисса

Ўзбекистонда барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун салмоқли ҳажмдаги молиялаштириш талаб этилади ва сўнгги икки йил ичида ушбу кўрсаткич COVID-19 сабабли янада ошди. Ўзбекистонда муомалага чиқарилган БРМ облигациялари барқарор ривожланишга йўналтирилган лойиҳаларни молиялаштиришга қай тарзда ёрдам бера олиши ҳақида БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Матилда Димоска мақоласида.

Термизда агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти ташкил этилди
29 октябр 2021, 11:17

Термизда агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти ташкил этилди

Президент қарори билан Тошкент давлат аграр университетининг Термиз филиали негизида Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти ташкил этилди.

Facebook ўз номини Меtа`га ўзгартиради ва «метаолам» қуради
29 октябр 2021, 10:46

Facebook ўз номини Меtа`га ўзгартиради ва «метаолам» қуради

Facebook ўзининг номини Меtа`га ўзгартирганини ва одамлар мулоқот қилиши, жамоалар яратиши ва бизнесни ривожлантириши мумкин бўлган «метаолам» қуриш ҳақидаги режаларини эълон қилди.

Ободонлаштириш ходимларига устама тўланади
29 октябр 2021, 10:03 1

Ободонлаштириш ходимларига устама тўланади

Ҳукумат қарори билан махсус эксплуатация-монтаж бўлимлари ходимларига ойлик тариф ставкаси 15 фоизи миқдорида иш ҳақига тенглаштирилган устама ўрнатилади. Овқатланиш учун компенсация ва ободонлаштириш соҳасидаги узлуксиз умумий иш стажи учун ҳар чораклик мукофот тўланади.

Япония гранти Ўзбекистонда болаларни фавқулодда вазиятларга тайёргарлик шароитида ҳимоя қилишга йўналтирилади
29 октябр 2021, 09:30

Япония гранти Ўзбекистонда болаларни фавқулодда вазиятларга тайёргарлик шароитида ҳимоя қилишга йўналтирилади

Афғонистон ва унга қўшни бўлган мамлакатларга умумий ёрдам доирасида Япония томонидан Ўзбекистонга 200 минг доллар миқдоридаги грант ажратилган. ЮНИСEФ томонидан мазкур маблағ фавқулодда вазиятларда болаларни ҳимоя қилиш миллий тизимини мустаҳкамлашга йўналтирилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг