29 октябрь куни Марказий сайлов комиссияси навбатдаги мажлисда Шавкат Миромонович Мирзиёевни кейинги беш йил давомида Ўзбекистон президенти лавозимига сайлангани ҳақидаги қарорни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири.

24 октябрда бўлиб ўтган сайловларда иштирок этган сайловчиларнинг умумий сони — 16 млн 212 минг 343 нафарни ташкил қилган, шундан муддатидан олдин 421 минг 176 нафар киши овоз берган.

ЎзЛиДеП партиясидан номзоди илгари сурилган Шавкат Мирзиёевни — 12 млн 988 минг 964 нафар (80,1%) фуқаро қўллаб қувватлаган.

ХДП партияси номзоди Мақсуда Ворисовани эса — 1 млн 75 минг 16 (6,6%) киши президентликка муносиб деб топган.

«Миллий тикланиш» партияси номзоди Алишер Қодировга — 888 минг 515 нафар (5,5%) фуқаро овоз берган.

Экопартия номзоди Нарзулло Обломуродов — 670 минг 641 нафар (4,1%) кишининг ишончини қоғона олган.

«Адолат» номзоди Баҳром Абдуҳалимовни қўллаб-қувватлаб — 549 минг 766 нафар (3,4%) фуқаро овоз берган.

Ҳақиқий эмас деб топилган сайлов бюллетенлари сони — 39 минг 443 тани ёки 0,24 фоизни ташкил қилди.

Сайлов кодексига мувофиқ, президент сайлов натижалари эълон қилинган кундан эътиборан икки ойдан кечиртирмай Олий Мажлис йиғилишида қасамёд қилган пайтдан эътиборат лавозимга киришади.

Маълумот учун, 2016 йилги сайловларда Шавкат Мирзиёевга сайловчиларнинг 88,61 фоизи, яъни 15 906 724 киши овоз берган эди.