Мактаблардаги тунги тадбирларга ўқитувчиларни мажбурий жалб этиш тақиқланади — ХТВ
14 феврал 2022, 13:42

Мактаблардаги тунги тадбирларга ўқитувчиларни мажбурий жалб этиш тақиқланади — ХТВ

Халқ таълими вазирлиги кечки тадбирларга педагог ходимлар ва ўқитувчиларни мажбурий жалб этиш тақиқлангани ҳақида ҳудудий бошқармаларни огоҳлантирди. Таъкидланишича, ушбу тунги тадбирлар уюшмаган ва 18−30 ёш орасидаги фуқароларга мўлжалланган. Аввалроқ, Андижон вилоятидаги мактабларда кечаси соат 22:00 га қадар тадбирлар ўтказилаётгани хабар қилинганди.

Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси Украинадаги фуқароларни дипмиссия билан алоқада бўлишга чақирди
14 феврал 2022, 12:53

Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси Украинадаги фуқароларни дипмиссия билан алоқада бўлишга чақирди

Ўзбекистоннинг Киевдаги ваколатхонаси Украинадаги ватандошларга мурожаат қилиб, улардан элчихона билан алоқада бўлиб туришни сўраган. Дипломатик миссия бир ўзбекистонликлардан ваҳимага берилмаслик ва текширилмаган, фейк хабарларни тарқатмасликни сўраган.

Ҳафта давомида совуқ ҳаво сақланиб қолади
14 феврал 2022, 12:45

Ҳафта давомида совуқ ҳаво сақланиб қолади

Ҳафта мобайнида Ўзбекистонда совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, бир неча кун давомида тунги совуқлар ҳам сақланиб қолади. Душанба кунги ёмғир ва қордан кейин бошқа ёғингарчилик кутилмайди. Ҳафта охирида эса ҳаво бироз исиши мумкин.

Андижондаги портлашда Қирғизистон фуқароси ҳалок бўлгани аниқланди
14 феврал 2022, 12:39

Андижондаги портлашда Қирғизистон фуқароси ҳалок бўлгани аниқланди

Андижондаги портлашда ҳалок бўлган қурбон Қирғизистон фуқароси эканлиги аниқланди. ФВВ портлаш оқибатида 1 киши ҳалок бўлгани, 11 киши жароҳатлангани ҳақида маълум қилган эди. Воқеа гувоҳлари ҳалок бўлганлар сони бир кишидан кўпроқ бўлганлигини таъкидлаган эди.

Мактабларда кадр хизмати ходимларига 16 млрд сўм кам ойлик тўлангани аниқланди
14 феврал 2022, 12:31 1

Мактабларда кадр хизмати ходимларига 16 млрд сўм кам ойлик тўлангани аниқланди

Адлия вазирлиги мактаблардаги кадр хизмати ходимининг лавозим разрядларини пасайтириб кўрсатиш оқибатида ойлик маош 16 млрд сўмга камроқ тўлаб берилганини аниқлади. Ҳозирга қадар кўрилган таъсир чоралари натижасида эса фақатгина 3 млрд сўм маош тўланишига эришилган.

Тошкентда «Malibu» уриб юборган 45 ёшли пиёда вафот этди
14 феврал 2022, 11:25 1

Тошкентда «Malibu» уриб юборган 45 ёшли пиёда вафот этди

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида «Malibu» ҳайдовчиси 45 ёшли фуқарони уриб юборди. Бунинг оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Муборак тумани ҳокимига «ҳайфсан» берилди
14 феврал 2022, 11:02

Муборак тумани ҳокимига «ҳайфсан» берилди

Фаолиятидаги камчиликлар ва аҳоли мурожаатларига эътиборсиз қарагани учун Муборак тумани ҳокими Акром Ариповга «ҳайфсан» берилди.

Ковиднинг кунлик ҳолати 322 тагача камайди
14 феврал 2022, 10:23

Ковиднинг кунлик ҳолати 322 тагача камайди

Якшанба куни 322 кишининг коронавирус инфекциясига топширган ПЗР-тести мусбат натижани кўрсатди — бу шанба кунги кўрсаткичга (439 та) қараганда 117 тага кам. Қолаверса, шу куни ковиддан 3 киши вафот этди, 61 кишида эса пневмония аниқланди.

Чимён ҳудудида қор кўчкиси хавфи эълон қилинди
14 феврал 2022, 10:03

Чимён ҳудудида қор кўчкиси хавфи эълон қилинди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқароларни Чимёнда қор кўчиши хавфидан огоҳлантириб, эҳтиёт чораларини кўриш билан бирга «Диққат! Қор кўчкиси хавфи мавжуд» белгиси билан чекланган жойларга кирмасликни сўради.

Тошкентдаги «Авиасозлар» саройини реконструкция қилиш бошланди
13 феврал 2022, 21:53

Тошкентдаги «Авиасозлар» саройини реконструкция қилиш бошланди

Яшнобод тумани ҳокими Бахтиёр Раҳмонқулов «Авиасозлар» саройини тўлиқ реконструкция қилиш бошланганини маълум қилди. Сарой атрофида маданий-истироҳат боғи барпо этилади. Президент икки йил аввал саройни реконструкция қилишни буюрган эди.

Олмаотада яна митинг ўтказилди
13 феврал 2022, 16:15

Олмаотада яна митинг ўтказилди

13 февраль куни Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги Мустақиллик монументи олдида 700 га яқин одам хотира митингига тўпланди. Улар қўлларида «Бегуноҳларга озодлик», «Халқ террорчи эмас», «Қонли январни унутмаймиз ва кечирмаймиз», «Огоҳлантирмасдан ўт очиш — бу халққа қарши жиноятдир» каби баннерлар ва плакатлар билан норозиликларини билдирмоқда. Президент халққа яна мурожаат йўллади.

Пекин-2022: Комилжон Тўхтаев «Гигант слалом» йўналишини Топ-30 таликда якунлади
13 феврал 2022, 15:55

Пекин-2022: Комилжон Тўхтаев «Гигант слалом» йўналишини Топ-30 таликда якунлади

«Пекин-2022» қишки олимпиада ўйинлари тоғ чанғиси спорт турининг «гигант слалом» йўналишида Комилжон Тўхтаев 29-ўринни эгаллади. 2 уриниш натижаларига кўра, у 2:27:49 сонияни қайд этди. Спортчи майдондаги сунъий қорнинг ноодатий эканини, трассани ҳис қилиш қийин бўлганини маълум қилди. Энди у 16 февраль куни слалом баҳсларида қатнашади.

Ҳафта бошида республиканинг айрим жойларида қор ёғади
13 феврал 2022, 15:10

Ҳафта бошида республиканинг айрим жойларида қор ёғади

Ўзгидромет хабарига кўра, 13−14 февраль кунлари республикада баъзи жойларда шамол кучайиши, айрим туманларда чанг-тўзонли қор ёғиши, 15−17 февралда кечаси ҳаво ҳарорати -4− -7 даражагача совуққа тушиши кутилмоқда. 14 февраль куни республика бўйлаб жойларда шамол 17−22 м/с гача, Навоий, Жиззах, Сурхондарё, Фарғона вилоятларининг айрим туманларида 25−28 м/с гача кучайиши мумкин.

Яшнобод туманидаги «Янгиобод» бозорида ёнғин юз берди
13 феврал 2022, 12:42

Яшнобод туманидаги «Янгиобод» бозорида ёнғин юз берди

ФВВ хабарига кўра, 13 февраль куни пойтахтнинг Яшнобод тумани Янгиобод кўчасида жойлашган «Янгиобод» бозор ҳудудида ёнғин содир бўлди. Ёнғин оқибатида бозор ҳудудидаги расталарнинг 120 квадрат метрига зарар етган. Ёнғин оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Ҳозирда ҳодиса сабаблари аниқланаётгани айтилди.

ИИВ раҳбари ўринбосари ЙҲХ муаммоларини кўрсатгани учун президентга миннатдорлик билдирди
13 феврал 2022, 12:24

ИИВ раҳбари ўринбосари ЙҲХ муаммоларини кўрсатгани учун президентга миннатдорлик билдирди

Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаев «Ички ишлар вазирлиги ходимларига йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги барча муаммоларнинг сабабларини тушунтириб бергани ва уларнинг олдини олиш чораларини ўзи белгилаб бергани» учун президентга миннатдорлик билдирди.

Шавкат Мирзиёев одамлар пул тўлаб қўйиб, машинасини ололмаётганини танқид қилди
12 феврал 2022, 23:21

Шавкат Мирзиёев одамлар пул тўлаб қўйиб, машинасини ололмаётганини танқид қилди

«Менимча» кўрсатувининг навбатдаги сонида Шавкат Мирзиёев одамлар пул тўлаб қўйиб, машиналарни ололмаётганини гапирган лавҳалар эфирга узатилди. «Одамлар норози, биз тўлаб қўйганмиз, машинани бер эй давлат раҳбарлари, деяпти», — деди президент.

Халқ таълими вазири Андижонда узр сўрашга мажбурланган ўқитувчилар билан учрашди
12 феврал 2022, 20:16

Халқ таълими вазири Андижонда узр сўрашга мажбурланган ўқитувчилар билан учрашди

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Андижонда узр сўрашга мажбурланган ўқитувчилар билан учрашди. У мазкур ҳолатни «устоз шаънини ерга уриш» деб баҳолаб, бунга йўл қўйган мутасаддиларга чора кўрилишини маълум қилди. Аввалроқ, ХТВ узр сўраш тадбири туман ҳокимлиги ташаббуси эканлигини тасдиқлаганди.

Қашқадарё вилояти Муборак туман ИИБ бошлиғи ҳибсга олинди
12 феврал 2022, 19:44

Қашқадарё вилояти Муборак туман ИИБ бошлиғи ҳибсга олинди

Жума куни Қашқадарё вилояти Муборак туман ИИБ бошлиғи процессуал тартибда ҳибсга олинди. У 50 минг доллар пора билан ушлангани айтилган Миришкор тумани ҳокими ўринбосарига шерикликда гумонланмоқда. Бундан ташқари, Муборак туман ИИБ ходимлари 3та ўғрилик, 3та безорилик, биттадан талончилик ва фирибгарлик жиноятини яширгани ҳамда ОАВда ёлғон ахборот тарқатгани аниқланди.

COVID-19: Кунлик ҳолат 504 тагача камайди
12 феврал 2022, 16:19

COVID-19: Кунлик ҳолат 504 тагача камайди

Жума куни Ўзбекистонда 504 киши топширган ПЗР-тести мусбат натижани кўрсатди — бу бир кун олдинги кўрсаткичга қараганда 121 тага кам. COVID-19 асоратлари оқибатида 2 киши вафот этди. Қолаверса, шу куни 89 кишида пневмония аниқланди.

Маҳалла вазири Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланди
12 феврал 2022, 16:16

Маҳалла вазири Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланди

2020 йилдан бери маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири сифатида фаолият юритган Раҳмат Маматов Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. У меҳнат фаолияти давомида Қашқадарё, Фарғона ва Хоразм вилоятлари ИИБ тизимида турли лавозимларда, шунингдек ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари сифатида ҳам ишлаган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг