2 нафар ҳоким ўринбосари ишдан олинди, 19 нафарига эса ҳайфсан берилди
3 июн 2022, 10:48

2 нафар ҳоким ўринбосари ишдан олинди, 19 нафарига эса ҳайфсан берилди

Бош вазир ўринбосари Сардор Умурзаков ўтказган йиғилишда инвестициявий ва ташқи савдо фаолияти кўрсаткичлари бўйича камчиликларга йўл қўйган ҳоким ўринбосарларига чоралар кўрилди. Бўзатов тумани ва Зарафшон шаҳри ҳокимларининг ўринбосарлари ишдан олиниб, яна 19 нафар ўринбосарга ҳайфсан берилди.

Ҳажга борувчилар учун тўлов миқдори деярли 63 млн сўмгача кўтарилди
3 июн 2022, 10:35 2

Ҳажга борувчилар учун тўлов миқдори деярли 63 млн сўмгача кўтарилди

«Ҳаж-2022» мавсуми учун зиёратчилар 62,9 млн сўм тўлов қилиши кераклиги белгиланди. 2019 йилда Ҳаж учун тўлов 33,3 млн сўмга тенг эди. Нархлар ошганлигига Саудия ҳукумати томонидан Ҳаж сафари нархига таъсир қилувчи қўшимча солиқ ва мажбурий тўловлар жорий қилингани сабаб бўлганлиги таъкидланди.

Деновда 20 кг «опий»ни $140 мингга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
3 июн 2022, 10:23

Деновда 20 кг «опий»ни $140 мингга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Сурхондарё вилоятининг Денов туманида 20 дона ўрамдаги гиёҳвандлик моддаларни $140 мингга сотмоқчи бўлган шахс ушланди. Ҳолат юзасидан контрабанда ва психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган.

USAID Жиззах вилоятига туберкулёз билан курашиш ускуналарини топширди
3 июн 2022, 10:01

USAID Жиззах вилоятига туберкулёз билан курашиш ускуналарини топширди

USAID туберкулёзга қарши курашда ёрдам бериш учун Жиззах вилоятидаги тиббиёт муассасаларига қарийб $75 минглик асбоб-ускуналар топширди. Илгари бошқа вилоятларга ҳам худди шундай жиҳозлар берилганди.

Кассир харидорлар чекидан 16,5 млн сўм кешбэк йиғди
3 июн 2022, 09:22

Кассир харидорлар чекидан 16,5 млн сўм кешбэк йиғди

Ўзбекистонда компаниялардан бирининг кассири бир ой давомида харидорларнинг 1,6 млрд сўмлик 152 дона касса чекларини рўйхатдан ўтказиб, салкам 16,5 млн сўм миқдорида кешбэк тўплагани аниқланди. Давлат солиқ қўмитаси ушбу суммани бекор қилди.

«Биз ечимлар яратамиз»: Тошкентдаги Caterpillar техникасини ишлаб чиқариш заводининг очилиш маросими қандай ўтди
3 июн 2022, 09:00

«Биз ечимлар яратамиз»: Тошкентдаги Caterpillar техникасини ишлаб чиқариш заводининг очилиш маросими қандай ўтди

Бектемир туманида RWS Optimum саноат кластери базасида Caterpillar техникасини ишлаб чиқариш бўйича заводнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

АҚШнинг Оклахома штатида шифохонада отишма содир бўлди, 5 киши вафот этди
2 июн 2022, 23:57

АҚШнинг Оклахома штатида шифохонада отишма содир бўлди, 5 киши вафот этди

АҚШнинг Оклахома штатида шифохона ҳудудида содир этилган отишма натижасида энг камида беш киши, жумладан ҳужум қилган шахс қурбон бўлди. Шу билан мамлакатда йил бошидан буён 233- оммавий отишма қайд этилди.

Прокуратура Қашқадарёда аскар йигитнинг ўлими юзасидан тергов ҳаракатларини бошлади
2 июн 2022, 22:41

Прокуратура Қашқадарёда аскар йигитнинг ўлими юзасидан тергов ҳаракатларини бошлади

Қашқадарёда муддатли ҳарбий хизматга чақирилган 18 ёшли Руслан Қидиралиев вафот этди. Ўлимга «сурункали юрак ишемик касаллиги» сабаб бўлгани айтилмоқда. Бироқ яқинлари бунга ишонаётгани йўқ ва унинг калтакланганини даъво қилишмоқда. Ҳарбий прокуратура терговни бошлади.

2 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
2 июн 2022, 22:00

2 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ўзбекистонга келган Тожикистон президенти, Россиядан депортация қилинадиган ўзбек ва тожик мигрантлари, шакар танқислиги бўлмаслигини айтган Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, аукцион орқали ижарага бериладиган метродаги ерлар ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 2 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Яван ГЭС қурилишига старт бердилар
2 июн 2022, 21:14

Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Яван ГЭС қурилишига старт бердилар

Президент Шавкат Мирзиёев ва президент Эмомали Раҳмон Зарафшон дарёсида Яван 140 МВт қувватли ГЭС қурилишига старт бердилар.

Ўзбекистон ва Тожикистон президентларининг тор доирадаги музокаралари бўлиб ўтди
2 июн 2022, 19:09

Ўзбекистон ва Тожикистон президентларининг тор доирадаги музокаралари бўлиб ўтди

Тор доирадаги музокараларда Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва саноат кооперациясини мустаҳкамлаш, логистика ва транзит салоҳиятини ривожлантириш, шунингдек, сув-энергетика лойиҳаларини амалга оширишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Москвадаги қурилишда оммавий муштлашган ўзбек ва тожик мигрантлари депортация қилинади
2 июн 2022, 18:51

Москвадаги қурилишда оммавий муштлашган ўзбек ва тожик мигрантлари депортация қилинади

Москвадаги қурилиш майдонида оммавий муштлашган юздан ортиқ Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари Россиядан депортация қилинади. Бу бўйича суд қарори қабул қилинди.

Мактабларга 1-синфга қабул қилиш ва кўчириб ўтказиш тартиби тасдиқланди
2 июн 2022, 18:36

Мактабларга 1-синфга қабул қилиш ва кўчириб ўтказиш тартиби тасдиқланди

Ҳукумат қарорига кўра, болалар 1-синфга 7 ёшга тўладиган йилда, 20 июндан 31 июлгача ЯИДХП ёки ХТВнинг электрон хизматлар портали орқали юборилган ариза асосида қабул қилинади. Шунингдек, ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига кўчириб ўтказиш тартиби ҳам белгилаб берилди.

Июнь ойида Ўзбекистон бўйлаб ёшлар фестиваллари ўтказилади
2 июн 2022, 17:55

Июнь ойида Ўзбекистон бўйлаб ёшлар фестиваллари ўтказилади

30 июнга қадар Ёшлар ойлиги муносабати билан Ўзбекистонда «маҳалла-сектор-туман-ҳудуд-республика» даражасида ёшлар фестиваллари ва форум, танлов ва спорт мусобақалари ўтказилади. Улар қаторидан Бухорода Туркий давлатлар ташкилоти ва Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар ёшлари учун форумлар ҳам ўрин олган.

Баҳодир Абдикаримов Маданий мерос агентлигига раҳбар бўлди
2 июн 2022, 17:22

Баҳодир Абдикаримов Маданий мерос агентлигига раҳбар бўлди

Бош прокуратура масъул ходими Баҳодир Абдикаримов Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги директори этиб тайинланди. У мазкур лавозимда 5,5 ой ишлаган Шахриёр Нуруллоевнинг ўрнини эгаллади.

Ўзбекистон-Тожикистон бизнес-форумида 75 та савдо-иқтисодий ҳужжат имзоланди
2 июн 2022, 16:27

Ўзбекистон-Тожикистон бизнес-форумида 75 та савдо-иқтисодий ҳужжат имзоланди

Чоршанба куни Тошкентда ўтказилган Ўзбекистон-Тожикистон бизнес-форумида қиймати 1 млрд 62,6 млн долларлик 75 та савдо-иқтисодий ҳужжат имзоланди. Томонлар тез фурсатларда «Ойбек» ва «Фотехобод» назорат пунктлари ёнида «Ўзбекистон-Тожикистон» чегараолди савдо-саноат зонасини ташкил этишга ҳам келишиб олди.

Алмазбек Атамбаевга 2010 йилги Ўш воқеалари бўйича айблов эълон қилинди
2 июн 2022, 15:17

Алмазбек Атамбаевга 2010 йилги Ўш воқеалари бўйича айблов эълон қилинди

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевга 2010 йилда Ўшда юз берган июнь воқеаларига доир жиноят иши бўйича айблов эълон қилинди. Ўшанда мамлакат жанубида қирғиз ва ўзбек этник гуруҳлари ўртасида тўқнашувлар юз берганди. Расмий маълумотларга кўра, можаро оқибатида 442 киши ҳалок бўлган.

Ўзбекистон Карачи порти орқали Ҳиндистонга биринчи транзит юкни жўнатди
2 июн 2022, 14:02

Ўзбекистон Карачи порти орқали Ҳиндистонга биринчи транзит юкни жўнатди

Ўзбекистон илк бор Покистоннинг Карачи порти орқали Ҳиндистонга транзит юк жўнатди. Покистон 2021 йилнинг ноябридан бошлаб Ўзбекистонга транзит юк ташуви учун божхона расмийлаштирувини соддалаштирганди.

50 тоннадан ортиқ туз сотувдан олиб ташланди — СЭС
2 июн 2022, 12:53

50 тоннадан ортиқ туз сотувдан олиб ташланди — СЭС

Май ойида 7 та корхонада стандартларга жавоб бермайдиган 50 тоннадан ортиқ йодланган тузнинг сотувга чиқарилиши тақиқланди. Ҳозирда республикада жами 117 та корхона туз ишлаб чиқаради ва қадоқлайди. Фарғона водийсида истеъмол қилинадиган тузнинг 10−53 фоизида йод миқдори паст экани маълум бўлди.

Низоли ҳолатда ЙПХ ходимини тасвирга олишни ҳеч ким тақиқламоқчи эмас — Алишер Қодиров
2 июн 2022, 12:53

Низоли ҳолатда ЙПХ ходимини тасвирга олишни ҳеч ким тақиқламоқчи эмас — Алишер Қодиров

«Миллий тикланиш» партияси етакчиси Алишер Қодиров фракция аъзолари ЙПХ ходимини суратга олишни тақиқловчи қонун лойиҳасини бошқа нормалар борлиги учун ҳам қўллаб-қувватлаганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, низоли ҳолатда ЙПХ ходимини тасвирга олишни ҳеч ким тақиқламоқчи эмас. Партия депутатлари эса мазкур нормани қонундан чиқариб юбориш кераклигини, ички ишлар ходимлари қасддан фуқароларни айбдор қилишга уринганида ўзини ҳимоя қилиш учун ҳам видеога олиш зарурлигини таъкидлашди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг