Тожикистон президентининг Ўзбекистонга ташрифи арафасида Тошкент шаҳрида икки мамлакат расмийлари ва ишбилармонлари иштирокида Ўзбекистон-Тожикистон бизнес-форуми бўлиб ўтди, деб хабар берди ИТСВ матбуот хизмати.

Форум Ўзбекистон бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков ва Тожикистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Давлатали Саид бошчилигида ўтказилди.


Таъкидланишича, тез орада ўзаро савдо ва саноат кооперациясини ривожлантиришни мақсадида «Ойбек» ва «Фотехобод» назорат пунктларининг ёнида «Ўзбекистон — Тожикистон» чегараолди савдо-саноат зонасини ташкил этилади. Унда ишлаб чиқариш объектлари, логистика марказлари ва зарур инфратузилма жойлашади.

«Тадбир доирасида „B2G“ ва „B2B“ форматидаги иштирокчиларнинг мақсадли учрашувлари ўтказилди. Форум якунлари бўйича 1 млрд 62,6 млн долларлик 75 савдо-иқтисодий ҳужжат имзоланди», — дейилади маълумотда.

Шунингдек, давлатларнинг енгил саноат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, фармацевтика, электротехника, тоғ-кон саноати ва энергетика каби соҳаларда саноат кооперациясини янада чуқурлаштириш борасидаги ишларни фаоллаштириш ниятлари маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, бугун Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.