Драупади Мурму 64,03% овоз билан Ҳиндистон президенти этиб сайланди. У Пратибха Патилдан кейин мамлакат тарихидаги иккинчи аёл президент бўлди.
«Istiqlol Avlodi» ННТ ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги кўмагида 2021 йилнинг октябрь ойидан бери одам савдоси қурбонларининг 35 нафари Россия, Қозоғистон ва бошқа давлатлардан Ўзбекистонга қайтариб олиб келинди.
АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 20,13 сўмга қимматлаб, 10 919,98 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, рубль курси ҳам кўтарилди, евро эса пасайди.
Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров кредитлар талон-торож қилинишига барҳам бериш учун имтиёзли кредитларни йўқ қилиш ва банкларни хусусийлаштириш зарурлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, шундагина кредит ажратиш тизими тартибга тушади, хусусий банк эгалари эса вазиятни ўз назоратига олади.
Августда Тошкентда замонавий «шовқинсиз» трамвайни ишга тушириш лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда. Транспорт бошқармаси бошлиғи Анвар Жўраевнинг айтишича, бунда иккита — ТТЗ ҳамда «Ипподром» дан Шимолий вокзалгача бўлган йўналиш доирасида таклифлар тайёрланган.
Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров «ЎзМЭТ» АЖ электр энергияси соҳасида регуляторга айланиши, бозорда олди-сотди билан шуғулланиш учун эса янги PowerTrade (номи расман тасдиқланмаган) компанияси тузилишини маълум қилди. Шу орқали давлат электрни кафолатли сотиб олишига чек қўйилади.
Шанба-якшанба кунлари жазирама иссиқ сақланиб қолади. Эрондан жуда иссиқ ва қуруқ ҳаво оқимлари кириб келиши ҳисобига ҳарорат иқлимий меъёрлардан 5−7 даражага юқори бўлади. Ҳаво кундузи +40…+45 даражагача, жануб ва чўл зоналарида +47 даражагача исиши кутилмоқда.
Ҳукуматнинг янги қарорига кўра, ҳайдовчиларни тайёрлаш бўйича ўқув соати ҳафтасига 20 соатгача, кунига 4 соатгача бўлади. Ҳайдовчиларнинг малака ошириш сертификатлари фақат электрон шаклда берилади.
Ҳукумат қарорига мувофиқ, энди йўқолган ҳайдовчилик гувоҳномасини қайта тиклаш учун назарий ва амалий имтиҳондан ўтиш талаб этилмайди.
Қорақалпоғистонда фавқулодда ҳолат бекор қилиниши сабабли «Ташаббусли бюджет» жараёнининг иккинчи мавсумига 22 июлдан старт берилди. Республикада ҳам ҳар бир босқичга 20 кундан — жами 60 кун муддат тақдим этилади.
Андижонда икки фуқарони Андижон давлат университетига танишлари орқали киритиб қўйиш эвазига 11 минг долларни олганликда гумонланган шахс қўлга тушди. Бағдодда эса фуқарони 500 доллар эвазига Миллий университетига ўқишга киритиб қўйишга уринган шахс ушланди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Самарқанд туризм марказида 5G мобил алоқа тармоғи синовдан ўтказилмоқда, дея маълум қилди ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов.
Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов 200 минг сўмлик банкнота инфляцияни тўхтатиш ёки банкоматлар учун эмас, балки одамларга қулайлик яратиш мақсадида олдинроқ чиқарилганини маълум қилди. «Пул массасининг кўпайиши — иқтисодиётда бўлаётган ижобий ўсиш ва ўзгаришларнинг маҳсули», — деди у.
Somang Development Korea компанияси Тошкент марказида турар-жой мажмуаларини қурмоқда. Айни пайтда учта кўпквартирали уйлар қуриб битказилган.
Бензин ва дизель экспортини чеклаган Ўзбекистон, 15 фоизга тушган асосий ставка, Қамчиқ довонидаги ёнғин, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон президентларининг норасмий учрашуви, «права»ни электрон алмаштириш таклифи ва бошқалар — «Газета.uz» да кун дайжести.
МБ 2022 йилга мўлжалланган макроиқтисодий прогнозларини қайта кўриб чиқди — ЯИМ ўсиши йилига 5−5,5% даражасида кутилмоқда, апрель ойида прогноз 3,5−4,5%ни ташкил этди. Инфляция 12−14% коридорининг қуйи чегараси яқинида прогноз қилинмоқда. Регулятор асосий ставкани пасайтириш қарорини тушунтирди.
Сенат Бухоро, Жиззах, Наманган ва Фарғонада аҳоли бандлигини таъминлашга доир ишларни танқид қилди. Хусусан, Бухорода яратилган янги иш ўринлари бир вақтда бошқа соҳада ҳам қайд этилиб, ҳисоботда рақамлар орттириб кўрсатилган. Ўтган йилги инвестлойиҳа маълумотлари эса жорий йилда қайта киритилган.
Америка банклари 13 ҳолатда Ўзбекистондаги компанияларнинг тўловларини музлатиб қўйди ёки мусодара қилди. Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Ботир Захидов қайси ҳолларда компанияларда транзакциялар билан муаммолар юзага келганини сўзлаб берди.
МБ раиси Мамаризо Нурмуратов ўзини ўзи банд қилган фуқароларнинг ўртача даромадини статистика ёрдамида аниқлаш мезони ишлаб чиқилаётганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, шу орқали норасмий даромад топаётган шахсларга кредит ажратиш тизимини йўлга қўйиш мақсад қилинган.
АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 8,15 сўмга арзонлаб, 10 899,85 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ва рубль курслари ҳам пасайди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг