Somang Development Korea компанияси Тошкент марказида Яккасарой туманидаги соҳил бўйида замонавий кўп қаватли турар-жой мажмуаларини қурмоқда. Мажмуа қулай жойда жойлашган бўлиб, бу келажакдаги уй-жой нуфузини оширади ва инвестициялар муваффақиятли бўлишининг кўрсаткичи ҳисобланади. Бугунги сармоянгиз эртага барқарор ва кафолатланган даромадга айланиши мумкин. Компания хорижий корхона ҳисобланади. Унинг ягона асосчиси бу — Жанубий Корея концерни.

Айни пайтда объектда майдони 54 дан 485 кв. метргача турлича лойиҳалаштирса бўладиган 300 хонадондан иборат учта кўпквартирали уй қурилган. Шунингдек, ҳудудда сузиш ҳавзаси, массаж жиҳозлари, тренажер зали ва фитобарга эга замонавий спорт-соғломлаштириш мажмуаси қурилмоқда.

Иккинчи уйда умумий майдони 243, 293, 303 ва 485 кв. м бўлган кадастрли квартиралар мавжуд. Булар асосан мансардли икки қаватли квартиралардир. Бу уйда сотилмаган еттита хонадон қолди.

Учинчи бинода майдони 119, 125, 136, 161, 238, 250, 272 ва 322 кв. м бўлган квартиралар мавжуд. Майдони 200 кв. метрдан каттароқ бўлган барча квартиралар икки қаватли. Ушбу квартиралар очиқ террасали мансардларга эга. У ердан қараганда шаҳар, дарё бўйи ва яқин атрофдаги инфратузилманинг ажойиб манзараси очилади. Катта майдонга эга квартираларда исталган дизайнни амалга оширишингиз мумкин.


Мансардлар ва очиқ террасалари квартиралар ўзига хос индивидуал кўриниш, услуб ва характерга эга бўлади. Сиз ўзингизнинг квартирангизнинг эксклюзивлигига амин бўлишингиз ва унинг ўзига хослиги ва нафислиги билан фахрланишингиз мумкин. Мансардли қаватлардан кўринадиган манзара ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди. Сиз ўзингизни бошқа дунёда — қулайлик ва хотиржамлик дунёсида ҳис қилишингиз мумкин. Барча уйлар замонавий баланд шовқин чиқармайдиган, айни пайтда юқори тезликда ҳаракатланадиган кенг Жанубий Кореянинг Hyundai лифтлари билан жиҳозланган.

Учинчи бинода эса ҳар бир хонадонга замонавий икки схемали Жанубий Корея иситиш жиҳозлари ўрнатилган. Шунингдек, Жанубий Корея кириш эшиклари, электрон сенсорли қулфлар ва домофонлар хонадонларни рақамлаштириш даражасини ошириб, уларни янада замонавий ва технологик қилади. Қурилиш компанияси, шунингдек, ҳар бир мижозга иситиш тизими учун замонавий радиаторлар тақдим этади. Квартираларнинг баъзи совуқ қисмларида иссиқлик изоляцияси амалга оширилди, биноларнинг томига чиқарилган дефлекторли замонавий шамоллатиш ва вентиляция тизими мавжуд. Барча квартираларда замонавий деразалар мавжуд.


Мажмуа ҳудудида 24/7 режимида видео кузатув олиб борилади, шунинг учун ҳар бир аҳоли ўзини хавфсиз ҳис қилиши мумкин.

Айни пайтда уйлар билан чегарадош соҳил бўйининг қурилиш ишлари якунланмоқда, тез орада янги ресторанлар, бутиклар, ижтимоий объектлар пайдо бўлади. Шунингдек, Somang Development Korea Next савдо маркази ва унинг барча кўнгилочар объектлари, жумладан, муз майдони, спорт маркази ва «Корзинка» супермаркети ҳудудига алоҳида кириш йўлини яратди.

Яқин атрофда Humo Arena, «Халқлар дўстлиги» майдони ва концерт зали, янги Magic City боғи жойлашган. Бу объектларни яқинлиги қимматли вақтни тежашга ёрдам беради ва деярли ҳамма учун — болалардан кексаларгача — ўйин-кулгу ва вақтичоғлик имкониятларини топишга ёрдам беради.

Ривожланган инфратузилма — уйлар атрофида қулай транспорт кесишмаларининг мавжудлиги — Тошкентнинг деярли исталган жойига, хоҳ аэропорт, хоҳ вокзал, хоҳ ресторан ёки бизнес марказига осон етиб боришга имконият беради.


Ушбу афзалликларнинг барчаси компаниянинг мижозлари ва инвесторлари томонидан қадрланиши мумкин.

Somang Development Korea сизни душанбадан — жумагача соат 9:00 дан 18:00 гача ўзининг савдо офисида кутмоқда. Ҳар бир мижоз учун компания алоҳида чегирмалар таклиф қилишга тайёр. Квартиралар учун чегирмалар ҳажмини телефон орқали ёки савдо офисида аниқлаштиришингиз мумкин.

Сотув бўлимини телефон рақамлари: (+998) 94−630−57−00, (+998) 71−230−09−91.

Сотув бўлимини манзили: Яккасарой тумани, Баходир кўчаси, 2.
Мўлжал: СKM Next, Яккасарой тумани хокимлиги.

Сайт: somang.uz
Facebook: fb.me/SomangDK
Telegram: t.me/seoul_riverside

Реклама ҳуқуқлари асосида.