Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон президентларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтди

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг тўртинчи маслаҳат учрашуви олдидан Шавкат Мирзиёев, Қасим-Жомарт Токаев ва Садир Жапаровнинг норасмий учрашуви бўлиб ўтди.

Марказий Осиёнинг тинчлиги ва фаровонлиги ҳамжиҳатлигимизга боғлиқ — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Қирғизистондаги саммитда Марказий Осиё тинчлиги ва барқарорлиги ўзаро ҳамжиҳатлик, минтақа умумий манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича қатъий чоралар кўришга тайёрлигига боғлиқлигини таъкидлади. Президент иқтисодий, экологик ва гуманитар соҳаларда қатор ташаббусларни ҳам илгари сурди.

Марказий банк Ўзбекистоннинг 2022 йил учун ЯИМ прогнозини яхшилади

МБ 2022 йилга мўлжалланган макроиқтисодий прогнозларини қайта кўриб чиқди — ЯИМ ўсиши йилига 5−5,5% даражасида кутилмоқда, апрель ойида прогноз 3,5−4,5%ни ташкил этди. Инфляция 12−14% коридорининг қуйи чегараси яқинида прогноз қилинмоқда. Регулятор асосий ставкани пасайтириш қарорини тушунтирди.

Бухоро вилоятида яратилган янги иш ўринлари сони ҳисоботларда орттириб кўрсатилган — Сенат

Сенат Бухоро, Жиззах, Наманган ва Фарғонада аҳоли бандлигини таъминлашга доир ишларни танқид қилди. Хусусан, Бухорода яратилган янги иш ўринлари бир вақтда бошқа соҳада ҳам қайд этилиб, ҳисоботда рақамлар орттириб кўрсатилган. Ўтган йилги инвестлойиҳа маълумотлари эса жорий йилда қайта киритилган.

Америка банклари 13 та ҳолатда Ўзбекистондаги компаниялар тўловларини музлатиб қўйди — МБ

Америка банклари 13 ҳолатда Ўзбекистондаги компанияларнинг тўловларини музлатиб қўйди ёки мусодара қилди. Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Ботир Захидов қайси ҳолларда компанияларда транзакциялар билан муаммолар юзага келганини сўзлаб берди.

Тошкент шаҳри ва вилоятида электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда

Тошкент шаҳри ва вилоятининг кўплаб ҳудудларида электр таъминотида носозликлар кузатилмоқда. Энергетика вазирлиги бу аномал иссиқ туфайли трансформаторларга юклама ортиши оқибатида юз бераётганини маълум қилди. Блогер Шаҳноза Соатова эса юкламаларга янги қурилган уйлар сабаб бўлаётганини айтмоқда.

Маданий мерос объектини сотиб юборган Чуст тумани мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Чуст туманидаги «Абдумалик» масжиди Маданий мерос инспекциясидан ҳокимият балансига ўказилиб, тадбиркорга 61 млн сўмга сотилгани аниқланди. Туман ҳокими қарорига кўра, объект туси ўзгартирилган ва унга 806,5 млн сўмлик зарар етказилган. Ҳокимият мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Ўзбек дзюдочилари Осиё чемпионатида яна олтита медални қўлга киритишди

Бангкокда бўлиб ўтаётган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ўзбекистонлик дзюдочилар 3 та олтин ва 3 та бронза медалини қўлга киритди.

Ўзбекистон бензин ва дизель экспортини чеклади

Ўзбекистон ҳукумати 15 июлдан бошлаб мамлакатда ишлаб чиқарилган бензин ва дизель ёқилғисини экспорт қилишга вақтинчалик чеклов ўрнатди.

МБ асосий ставкани 15 фоизга туширди

Ўзбекистон Марказий банки асосий ставкани 1 фоизга пасайтириб, йиллик 15 фоизга туширди.

Адлия вазири: Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштиришни электрон шаклга ўтказмоқчимиз

Адлия вазири ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштиришни электрон шаклга ўтказиш режалаштирилаётганини маълум қилди. Русланбек Давлетовнинг сўзларига кўра, мазкур хизматни кўрсатиш учун гувоҳномадаги ҳайдовчи имзосини олиб ташлаш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Қамчиқ довонида ёқилғи юк машинаси ва Damas тўқнашиб кетди, 4 киши вафот этди

Кечаси Тошкент-Ўш йўлининг Қамчиқ довонидан ўтувчи қисмида ёқилғи ташувчи юк машинаси ва Damas тўқнашиб кетди. Натижада ёнғин содир бўлди. Воқеа оқибатида икки транспорт воситасидаги тўрт киши вафот этган. Ёнғин вақтида ҳам ҳалок бўлганлар бўлиши мумкин (янгиланди).

«Мурожаатсиз пенсия тайинлаш тизимини киритмоқчимиз» — Русланбек Давлетов

Адлия вазири Русланбек Давлетов бир йил ичида ёшга доир пенсияни мурожаатсиз тайинлаш тизими яратилиши кутилаётганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда судларда пенсияга доир жуда кўплаб низолар мавжуд. «Ҳар қандай ноаниқликлар пенсия олувчининг фойдасига талқин қилиниши керак», — деди у.