20 июль куни «Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда уларни имтиҳондан ўтказиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори тасдиқланди, деб хабар берди Адлия вазирлиги.
Қарорга кўра, ҳайдовчиларни тайёрлаш бўйича ўқув соати ҳафтасига 20 соатгача, кунлик 4 соатгача бўлади.
Ҳайдовчиларнинг малакасини оширганлик бўйича сертификатлар фақат электрон шаклда берилади.
Амалий имтиҳонларда «В» тоифаси учун ишлаб чиқарилганига 5 йилдан кўп бўлмаган, бошқа тоифалар учун 10 йилдан ортиқ бўлмаган транспортлардан фойдаланилади.
Ўқув дастурларини Ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. Ягона намунадаги анимацияли назарий имтиҳон саволлари 1 000 тадан кам бўлмаган миқдорда тасдиқланади.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
Шунингдек, ушбу қарор билан йўқотилган ҳайдовчилик гувоҳномасини қайта тиклаш учун назарий ва амалий имтиҳондан ўтиш талаби бекор қилинмоқда.